RU

Последние новости

20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  1 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  2 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  14 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  25 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  12

Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди Новости

Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди

Англиялик мураббий Грэм Поттер Швеция терма жамоаси бош мураббийига айланди.

Швеция футбол иттифоқи матбуот хизмати хабарига кўра, 50 ёшли мутахассиснинг шартномаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи охиригача амал қилади.

Даниялик мураббий Йон Даль Томассон 14 октябрь куни Косоводан учралган мағлубиятдан сўнг (1:0) Швеция терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқди. У жамоа тарихидаги илк хорижлик мураббий бўлди.

Тўрт турдан кейин Швеция 1 очкога эга ва саралаш турнирининг "B" гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Швеция терма жамоаси Миллатлар Лигасининг C дивизионида биринчи ўринни эгаллади. Агар улар кучли икки жамоадан бирига айланмаган тақдирда, плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш имконияти сақланиб қолади.

Агар жамоа Жаҳон чемпионатига чиқса, Поттер билан шартнома автоматик равишда узайтирилади.

Поттернинг сўнгги иш жойи "Вест Хэм" бўлганди. У бу жамоадан 24 кун олдин ишдан бўшатилган эди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика