Швайнштайгер Хайнкесни табриклади
09 мая 2020 22:38
Новости
Швайнштайгер Хайнкесни табриклади
"Сиз билан "Бавария"да ишлаган пайтларим фаолиятимдаги энг яхши йиллар бўлди. Мени ярим ҳимоянинг марказига кўчирганингиз учун эмас, сиз кўплаб мураббийлар қила олмаган ишни қилдингиз — жамоани яна бирлаштирдингиз.
Сиз ҳақингизда ёмон фикрда бўлган битта ҳам кишини билмайман. Доим футболчилар билан очиқ муносабатда бўлгансиз, заҳирада ўтирганлар билан гаплашар, барчага тенг муносабатда бўлар, ўйинчилар нима ҳақида ўйлаётганини яхши тушунардингиз.
Қадрли Юпп, мен нафақат сиз билан танишиш ва ишлаш, балки сиз билан дўстлашиш имконига ҳам эга бўлдим. 75 ёшга тўлганингиз билан табриклайман ва сизга соғлик тилайман", — Бастианнинг сўзларини келтирди "Бавария" матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Юпп Хайнкес 2012/13 йилги мавсумда "Бавария" билан Германия чемпионати ва кубоги, Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии