RU

Последние новости

12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  0 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  2 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  2 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  5 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  1 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  1 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0

Шукур Пўлатов: “Иккинчи даврада мухлисларимизни кўп хурсанд қиламиз” Новости

Шукур Пўлатов: “Иккинчи даврада мухлисларимизни кўп хурсанд қиламиз”

Куни кеча “Нефтчи” сафида Олий лига иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган ҳимоячи Шукурали Пўлатов клуб расмий сайти учун интервью берди.

Футболчи интервью давомида Дукент йиғини ва навбатдаги давра борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

– Дукентда икки маҳалдан машғулот олиб бордик. Жамоада кайфият яхши деб айтиш мумкин. Йиғин давомида асосан жисмоний тайёргарлик бўйича ишладик. Мураббийларимиз жамоани иккинчи даврага муносиб тайёрлай олишди деб айта оламан.

– “Бухоро” жамоасига қарши кечган ўртоқлик ўйин борасидаги фикрларингиз қандай ?

– Очиғи, тоғдаги оғир юкламали машқлардан сўнг “Бухоро”га қарши ўйинда иштирок этиш қийин кечди. Лекин фойдали баҳс бўлди. Секин-аста ўйин амалиётимизни тиклаб боришга ҳаракат қиляпмиз. Насиб қилса иккинчи давранинг дастлабки учрашувида “Бунёдкор”га қарши ўйинни ғалаба билан бошлаб, ўз мухлисларимизни хурсанд қиламиз.  Тўғри давранинг бошидаги рақибларимиз оддий жамоалар эмас. Лекин биз хар бир ўйинда  ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилиш учун майдонга чиқамиз. Бу бизнинг асосий вазифамиздир.


– Иккинчи давра аввалида Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Сардор Раҳмонов каби футболчилар жамоа сафига келиб қўшилди. Бу ўзгаришлар албатта “Нефтчи” фойдасига ишлаши аниқ. Тўғрими ?

– Фикрингизга қўшиламан. Сардор Раҳмонов ҳамда Акмал Холматовлар ўтган мавсумлар давомида “Нефтчи” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишди. Уларнинг ортга қайтиши фақат жамоамиз фойдасига ишлайди. Анвар Бердиевда эса тажриба катта. Уларни клубга келиши тўғри қарор бўлди.

– Ҳимоячи бўлишингизга қарамай, биринчи давранинг аксарият баҳсларида голлар урдингиз. Айниқса “Металлург” дарвозасига киритган тўпингиз мавсумнинг энг чиройли голларидан бири бўлди. Бундан буёғига ҳам сиздан мана шундай чиройли голлар кўрамизми ?


– Албатта хар бир ўйинда мураббийлар, жамоадошларим ва мухлисларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Очиғи, мен учун энг муҳими жамоамизнинг ғалабалари ҳисобланади. Яришмайман, иккинчи даврада мухлисларимизни кўп хурсанд қилиш ниятидамиз, – деди Шукурали Пўлатов “Нефтчи” ПФК расмий сайтига берган интерьюсида.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика