RU

Последние новости

22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  0 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  69 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  11 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  6 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8

Шуҳрат Тошпўлатов: "Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтилмаган" Новости

Шуҳрат Тошпўлатов: "Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтилмаган"

Суперлига 22-турдан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912"(1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Йигитларимизга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Рақибнинг стандарт вазиятларда ҳавфли ўйнашини билардик. Мавсум давомида стандарт вазиятлардан кўплаб голлар уришган. Футболчилар ҳимояда тартибли ўйнашди. Ҳужумда юзага келган имкониятларнинг биридан унумли фойдаландик. Фурсатдан фойдаланиб кўп сонли мухлисларимизни ишончли ғалаба билан табриклайман",- дейди Шуҳрат Тошпўлатов.

- Бугунги учрашувнинг ҳақиқий қаҳрамони жамоа дарвозабони бўлди...
- Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтилмаган. Ўйин ҳақиқий марказий номига мос бўлди. Йигитларга яна бир бор бутун вужуди билан ҳаракат қилгани учун раҳмат айтиб қоламан.

- Шерзод Насруллаевнинг жароҳати жиддий эмасми?
- Шерзод Насруллаев ва Дилшод Саитовнинг жароҳати қай даражада жиддий эканлигини билмаймиз. Ўйлайманки, ҳавфли эмас. Ечиниш хонасида кўрганимизда ҳам яхши эди. Жамоага бир неча кун таътил берамиз ва ўз қароргоҳимизда йиғиламиз.

- Бош мураббийнинг ёнингизда бўлмагани қийинчилик туғдирмадими?
- Албатта қийинчилик туғдиради. Рўзиқул Бердиевнинг тавсияларини ўйиндан олдин ва танаффус пайтида тинглаб футболчиларга етказиб беришга ҳаракат қилдим. Барибир озгина бўлсада ҳаяжон бўлди.

- Бугун "Насаф"нинг мавсумдаги энг оғир финалга тенг ўйини бўлдими?
- Шундай деса ҳам тўғри бўлади. Барча шу вақтгача ўтказган учрашувларимиз ичида энг оғир ғалабани қўлга киритдик. Ҳисоб ҳам буни айтиб турибди. Ғалаба қозониш учун рақибдан битта кўп гол уришинг керак.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика