RU

Последние новости

11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  5 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  6 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  15 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  34

Шуҳрат Садирдинов: “Ғиждувон”да молиявий ҳолат яхши, қарздорлик йўқ” Новости

Шуҳрат Садирдинов: “Ғиждувон”да молиявий ҳолат яхши, қарздорлик йўқ”

B ПРО-Лига 12-туридан ўрин олган “Ғиждувон” - “Орол” (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар сардори Шуҳрат Садирдинов сайтимизга интервью берди.

“Авваламбор учрашув ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўйин қийин бўлгани йўқ. “Орол” жамоасини кучли эканлигини билардик, шу сабаб учрашувга астойдил тайёргарлик кўрдик. Мураббийимиз Асқар Умаров қўл остида учрашувларга турлича тактик схема билан тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бугун ҳам мураббийимизларимизнинг ўйинга тайёрлаган режаси иш бериб, ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.

“Орол" жамоаси ҳақида тўхталадган бўлсам, бу жамоанинг “Янгиер” жамоаси билан ўтказган ўйинларини кузатиб, кучли жамоа эканлигига гувоҳ бўлган эдик. Жамоамиз таркибида йўқотишлар мавжуд бўлса ҳам, бугунги учравувда ғалаба қозонишни уддаладик.

“Ғиждувон" жамоасига жорий мавсумда раҳбарият томонидан B ПРО-Лигада ғолиблик учун курашиб, мавсум якунида А ПРО-Лига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.
Жамоамизда молиявий ҳолат яхши, қарздорлик йўқ. Ўз навбатида бизга яратиб берилаётган шароит учун жамоамиз бошлиғи Маъмур Отақуловга жамоамиз футболчилари номидан минатдорчилик билдираман. Насиб бўлса жамоамизни келажакда Суперлигага олиб чиқмоқчимиз”, - дейди Шуҳрат Садирдинов.


Бекзод Толибов ёзиб олди


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика