RU

Последние новости

02:11ЕЧЛ. Ярим финалда "Барселона" – "Интер" ва ПСЖ – "Арсенал" қарама-қаршилиги гувоҳи бўламиз  31 02:00ЕЧЛ. Камбэк юз бермади. "Арсенал" "Бернабеу"да ҳам "Реал"дан устун келди ва ярим финалга йўл олди!   407 01:50ЕЧЛ. "Интер" "Бавария" билан жанговар дуранг қайд этди ва икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўл олди!  26 00:30АПЛ. "Ньюкасл" "Кристал Пэлас" дарвозасига бешта гол урди  2 00:30"Ал Насср" Роналду билан шартномани узайтириш арафасида  8 23:52Эрон. "Истиқлол" "Гол Гоҳар" билан дуранг ўйнади. Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  0 23:10Россия кубоги. "Динамо" ва ЦСКА дуранг қайд этишди. Файзуллаев бир тайм ҳаракат қилди  4 23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  4 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  11 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  8 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  12

Шуҳрат Раҳмонқулов: “Биринчи лиганинг савияси йилдан-йилга тушиб кетмоқда” Новости

Шуҳрат Раҳмонқулов: “Биринчи лиганинг савияси йилдан-йилга тушиб кетмоқда”

Кеча биринчи лиганинг 13-туридан ўрин олган “Пахтакор-2” – “Ғиждувон” (7:1) ўйинида мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг “Пахтакор-2” жамоаси бошлиғи Шуҳрат Раҳмонқулов билан суҳбатлашдик.
- Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, рақиб жамоа жуда ҳам бўш экан. Бу гапим билан уларни камситмоқчи эмасман. Лекин ҳақиқатдан ҳам ғиждувонликлар жиддий қаршилик кўрсата олишмади. “Пахтакор-2”ни кучли ўйин кўрсатди дея олмайман. Йигитлар ҳар доимгидек ўйинни намойиш этди. Рақиб жамоанинг кучсиз эканлиги илк дақиқаларданоқ билиниб қолди. 3-дақиқада ҳисоб очилгач, кейин ҳаммаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлди. Биринчи таймнинг ўзидаёқ ҳисоб 4:0 кўринишга келганди. Энди ўзингиз хулоса қилаверинг. Айтишларича “Ғиждувон” Тошкентга бир нечта жиддий йўқотишлар билан келган экан. Балки тажрибали футболчиларининг йўқлиги уларга таъсир ўтказгандир.  

- Очиғини айтганда, биринчи лиганинг савияси йилдан-йилга тушиб кетмоқда. Бунга нима сабаб бўлаётгани ёки қандай қилиб савияни ошириш керак деган савол кўндаланг турибди. Аниқ бир нима дейиш қийин. Илгари биринчи лига ўйинлари бошқача руҳ остида ўтарди. Ҳозир ҳудди бир шаҳар биринчилигига ўхшаб қолгандек туюлмоқда. Оддий бир мисол айтадиган бўлсам, яқин-яқингача “Пахтакор-2”даги йигитлар ўйинга тушаётганида рақибдан озгина бўлсада, ҳайиқиб тушарди. Чунки биласиз бизда академия битирувчилари харакат қилади. Шу боис ўзларидан бир мунча тажрибали бўлган рақиблари олдида йирик ҳисобда таслим бўлмасмикин деган фикр янграрди. Бугунги кунда эса ёш футболчиларимиз ўйинга ҳотиржам чиқиб келишмоқда. Уларда ҳеч қандай қўрқув ёки ҳаяжон йўқ.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика