RU

Последние новости

23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  10 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8

Шуҳрат Мақсудов: "Тинч юрибмиз, тинч юрақолайлик..." Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Тинч юрибмиз, тинч юрақолайлик..."

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдирди.





"Жиззахда бизни яхши кутиб олишгани учун миннатдорчилик билдираман. "Бунёдкор" учун ҳар бир ўйин курашларга бой бўлмоқда. "Сўғдиёна" айни пайтда мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва осон бўлмаслигини билгандик. Шунга яраша яхши тайёргарлик кўргандик.

Улуғбек Бақоевни анчадан бери биламан, у терма жамоада ишлаганимда қўл остимда ўйнаган. У ҳам мен каби ютқазишни хоҳламайдиган мураббий. Улуғбек хафа бўлмасин, бугун биз ғалабага кўпроқ лойиқ эдик. Дуранг ҳам ёмон эмас. Барча футболчиларга, ҳатто захирада қолганларга ҳам раҳмат айтаман", - дейди Шуҳрат Мақсудов.

- "Сўғдиёна" жамоасидаги сўнгги йиллардаги ўзгаришлар ҳақида нималар дея оласиз?
- Жиззахда доим жамоа яхши бўлган. Айни пайтдаги натижаларга Бақоевнинг ҳиссаси жуда катта. У футболчилик пайтида ҳам ютқазишни ёқтирмасди, мураббий сифатида ҳам шогирдларига шуни сингдирмоқда.

- Бугун "Бунёдкор" икки очко йўқотдими ёки бир очко олдими?
- Юқорида айтганимдек бугун биз ютуққа ҳақлироқ эдик. Гол ҳам ургандик, уни бекор қилишди. Балки ростдан ҳам ҳужумчи дарвозабонга урилгандир, билмадим.

Шу ўринда "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув раиси Абдуллаев Меҳриддин Раззоқовичга алоҳида раҳмат айтаман. Ҳомийлик клубга яна қайтариб берилди ва куни кеча олдинги ғалабалар учун мукофот пуллари берилди. Бу эса футболчиларга қўшимча мотивация эканлиги шубҳасиз.

- Ўйинга озгина қолганида VAR тизими ишламаслиги ҳақида хабар чиқди...

- Тўғриси VAR ва ҳакамлар ҳақида гапиришни истамайман. Тинч юрибмиз, тинч юрақолайлик.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика