RU

Последние новости

22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  18 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  1 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  2 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  9 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  2 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2

Шуҳрат Мақсудов: "Нефтчи"га қарши баҳсга "Бухоро" билан ўйин якунидаёқ тайёргарлик кўришга киришгандик" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Нефтчи"га қарши баҳсга "Бухоро" билан ўйин якунидаёқ тайёргарлик кўришга киришгандик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Бунёдкор" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида иштирок этди.




- Ўйин ҳақида

Ҳар доим водийга яхши кайфият билан келаман. Нега деганда, 11 йил умримни Фарғонада ўтказганман. Авваламбор, Фарғона аҳлини кириб келаётган Рамазон Ҳайит айёми билан табриклайман. Шунингдек, фурсатдан фойдаланиб, Қаршининг "Насаф" клубини ҳам ОЧЛда кучли жамоа устидан қозонилган ғалаба билан қутлайман.

Қийин учрашув ўтказдик. "Нефтчи" кетма-кет мағлубиятлардан сўнг бу ўйинда бор кучини намойиш этишини билардик. "Бухоро" билан ўйиндан сўнг футболчиларимизга бу ҳақда қайта-қайта таъкидладим. "Чўкаётган одам кўпикка ҳам ёпишади" деб айтилгани бежиз эмас. Тақвимга кўра, бизнинг кубок ва чемпионат доирасидаги ўйинлар оралиғи қисқа бўлиб қолди. Бу нарса яхшиликка бўлган экан, биз икки учрашувда ҳам ғалабага эришдик. 

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз мухлисларига, футболчиларга жудаям катта миннатдорчилик билдираман. Гол ўтказиб юборгандан сўнг йигитлар ўйинни ташлаб юборишмади. Бу ҳақда ўйин аввалида ҳам айтиб ўтгандик, охиригача ўйнаш кераклигини тушунтиргандик. Менга бу жиҳат ёқди. Шунчалик узоқ йўл босиб келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга яна бир бор раҳмат айтаман.

- Биринчи бўлимдан кейин танаффусда жамоангиз футболчиларини қандай руҳлантирдингиз?

- Биласизми, бу ҳақда такрор айтаман, "Бухоро" билан ўйиндан сўнг йигитларни руҳлантиришни бошлагандик. Ўша ўйин якунидаёқ "Нефтчи" билан учрашувга тайёргарликни бошлагандик. Ўйин шу каби руҳда ўтишини билардик. Биринчи бўлимда қарши ҳужум услубини, иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин услубини танлагандик. 

Биринчи таймда гол ўтказиб юбордик. "Нефтчи" чиройли гол урди. Биз ўз ўйин услубимиздан чекинмай ўйнаганимиз эвазига ғалабага эришдик. Йигитлар охирги дақиқаларга қадар ишонч билан ҳаракат қилишди. 

- "Нефтчи" дарвозасига 2 гол узоқ масофадан киритилди. Бу дарвозабоннинг алоҳида ўрганиб чиқилганидан далолат берадими?

- Бу голлар тасодиф эмас. Биз биринчи бўлимда деярли узоқ масофадан зарба йўлламадик. Шу сабаб иккинчи бўлим аввалида йигитларга шундай кўрсатма бердик. Худога шукрки, ҳаммаси биз истагандек бўлди, ғалабага эришдик.

- Франсис Нарх алмаштирилишига сабаб нима?

- У озгина чарчаб қолди. Унинг ўрнига ёш футболчимизни туширдик. Ўйинлар орасидаги тиғиз вақт туфайли натижадан келиб чиқиб айрим футболчиларимизга дам олишлари учун имконият яратиб бердик.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика