RU

Последние новости

08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  19 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  11 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  58 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  21 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3

Шуҳрат Мақсудов: "Кимдандир олдин, кимдандир кейин яхши жамоа тузишни мақсад қилганмиз" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Кимдандир олдин, кимдандир кейин яхши жамоа тузишни мақсад қилганмиз"

"Бунёдкор" жамоаси 5 январь санасидан бошлаб ўз майдонида қишки ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Асосий таркибнинг кўплаб футболчилари жамоани тарк этганига қарамай, машғулотларда бир неча янги ўйинчилар иштирок этаётганини кўришимиз мумкин. Уларнинг аксарияти эса жамоа учун бегона ҳисобланмайди. "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов биз билан суҳбатда бу борадаги фикрларини билдириб ўтди.

"Ассалому алайкум. Аввало, барчани кириб келган янги йил билан табриклайман. Ушбу йил тинчлик, хотиржамлик ва саломатлик йили бўлсин. Қолгани топиладиган нарса. Ҳеч кимга сир эмас, жамоамизнинг 80 фоиз футболчилари тарк этди. Фурсатдан фойдаланиб, уларга раҳмат айтаман. Ўтган йили бир оила бўлиб ҳаракат қила олдик. Ушбу ўйинчилар билан фахрланаман. Боиси, аксариятини ёшлар жамоасидан бери биламан. Уларнинг ишларида омад тилайман. Футболчиларимизнинг етакчи жамоаларга ўтиши аввалги йил яхши мавсум ўтказганимизни англатади. Яширишнинг ҳожати йўқ, кучли учликдаги жамоаларга нисбатан биз қийинроқ вазиятда эдик. Шунга қарамай, иккинчи ўринни эгаллаган жамоадан икки очко ортда қолдик. Ҳаёт давом этади. Яқинда бош ҳомийимиз Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев билан учрашдик. Олдимизга жамоани қайтадан ёшлар билан шакллантириш вазифасини қўйди. Насиб қилса, бир-икки нафар тажрибали футболчилар атрофида ёш жамоа тузишни режа қилдик", - дейди Шуҳрат Мақсудов

- Жамоа йиғинида Дилшод Жўраев, Артём Филипосян, Усмонали Исмоналиев иштирок этмоқда. Уларни олиб қолиш режалаштирилганми?

- Барибир ҳар бир позицияга тажрибали ва номдор футболчи олиш керак. Боиси, таркибни дарҳол ёшартириш ҳам нотўғри. Ёшлар ўзларидан катта футболчиларга қараб ўсишади. Ўйлайманки, улар билан келишувга эришамиз. Нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам ўрнак бўлишади. Қолганини вақт кўрсатади. 

- Жорий йилда жамоа шахсан ўзингизни қўл остингизда йиғилиб, ўз имзонгиз билан шаклланади десак бўладими?

- Ўтган йили ҳам жамоага ўзим бош бўлганман. Таркибдаги ҳеч ким бегона эмас. Суҳроб Султонов, Дилшод Жўраев собиқ футболчиларимиз ҳисобланади. Айтганимдек, шаклланиш учун бироз вақт керак бўлади. Кимдандир олдин, кимдандир кейин яхши жамоа тузишни мақсад қилганмиз.



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика