RU

Последние новости

01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  0 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  1 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  6 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  464 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир ўйин олдидан рақиб жамоага қарши тайёрланамиз, лекин ички рақиб..." Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир ўйин олдидан рақиб жамоага қарши тайёрланамиз, лекин ички рақиб..."

"Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйинидан сўнг (3:2) мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида гапирсак, футболчиларга раҳмат айтмоқчиман. Уч кун олдин Ўзбекистон кубогида жуда қийин ва оғир, 120 дақиқалик ўйин ўтказганимизга қарамай, пенальтилар сериясидаги аламли мағлубиятдан кейин икки кун ўтиб, мана шундай қийин ўйин бўлди. "Пахтакор"да таркиб деярли 80 фоиз ўзгарди. бизда эса ўша таркиб ўйнади. 

Аммо шунга қарамай футболчилар, такрорлайман, айнан футболчилар ғалаба қозонишди. (Тушунган одам тушуниб олади - дея қўшимча қилди Мақсудов).

- Мавсум давомида қайсидир вазиятда сизга, жамоага ишонмаганлар бўлди. "Абрамов жамоани бошқармоқда" деганлар ҳам бўлди. Мана шундай шароитдан сўнг мавсум қандай ўтди деб ўйлайсиз?

- Яна қайтараман. Ҳар бир ўйин олдидан рақибларга қарши тайёрланамиз. Лекин, ички рақиб ваҳимали бўлади. Бугун ҳам ютқазаёган пайтимизда хурсанд бўлиб, бизга қарши мухлислик қилганлар бўлди. 

Барчасини айта олмайман, вафодор мухлисларимиз ҳам бор. Аммо афсуски, оилада шундайлар ҳам бўлади. Ишонмаганлар учун йигитлар бугун яна бир бор ўзларини кўрсатишди ва ўйлайманки, бундан ҳам яхшироқ натижага эришсак бўларди. Аммо шунисига ҳам шукр, насиб қилгани шу экан. 

Бизга ҳақиқатдан ҳам мухлислик қилганларга катта раҳмат айтиб қолмоқчиман. 



- 26 та тур ниҳоясига етган бўлсада, тўпурар марказий ҳужумчи чиқмади. Ўзингиз ҳам ҳужумчи бўлгансиз. Нима деб ўйлайсиз, голлар сони йил сайин камайиб кетгани нимага боғлиқ?

- Билмасам, балки бу иқтидорли ҳужумчиларнинг йўқлигидандир. Бизда Шомуродов каби йигитлар бор. У тезда хорижга ўйнагани кетди. Масалан, "Пахтакор"да ҳам яхши ёш футболчилар кўп. Барча жамоада ўзига яраша иқтидорлар бор. Ўйлайманки, келажакда яхши футболчилар етишиб чиқади. Чунки, Ўзбекистон истеъдодларга бой. 

Шуни қўшимча қилишни истардимки, бизга ишонч билдирган ҳомийимизга, ишлари тиғиз эканлигига қарамай Меҳриддин Раззоқовичга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мана шундай инсонлар кўп бўлсин. Юзта мухлисдан биргина мана шундай инсон бўлгани яхши. Раҳмат. 

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика