RU

Последние новости

13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   1 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  5 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19

Шота Арвеладзе расман лавозимини тарк этди ва шундай деди: "Пахтакор"дан кетяпман, лекин жамоа мухлиси бўлиб қоламан" Новости

Шота Арвеладзе расман лавозимини тарк этди ва шундай деди: "Пахтакор"дан кетяпман, лекин жамоа мухлиси бўлиб қоламан"

"Пахтакор"нинг грузиялик мураббийи Шота Арвеладзе ўзининг "Instagram"даги саҳифасида клубдан кетганини маълум қилди.

Қўйилган постда шундай дейилади: "Уч йил ўтди. Бугун мен "Пахтакор" бош мураббийлигидан кетдим. Ўтказилган ажойиб, муваффақиятли, чиройли ва қизиқарли 3 йил ўтди. Мухлисларга, жамоага, футболчиларга, бошқа бизни қўллаб-қувватлаб келган барчага миннатдорчилик билдираман. Бобур Шодиев, Улуғбек Муҳамедов, Дмитрий Адисман ва "Пахтакор"га жамоани бошқариш имкониятини тақдим этишгани учун алоҳида ташаккур айтаман. Жамоага ёшларни жалб этишга интилдик, ўйин услубини ўзгартирдик. Клубга келажакда ҳам муваффақиятли одимини давом эттиришини ва доимо кучли бўлиб қолишини тилайман. Мен энди жамоа бош мураббийи эмасман, лекин доимо "Пахтакор" мухлиси бўлиб қоламан. Фаолиятимдаги ушбу саҳифа менга катта тажриба берди ва Ўзбекистондаги ҳаётим ажойиб тарзда ўтди. Биз жуда зўр жамоа бўлдик ва мен буни ҳеч қачон унутмайман", деб ёзади хайрлашув мактубини Арвеладзе.

Шу ўринда сайтимиз орқали Шота Арвеладзени "Пахтакор"дан кетаётгани ҳақида кеча хабар бергандик. "Championat.asia" маълумотларига кўра, Шота Арвеладзенинг олдида Осиё ва Европадан қатор таклифлар мавжуд. Хусусан Хитой, Қатар, БАА ва Туркия клублари Арвеладзенинг хизматига қизиқиш билдирмоқда. Грузиялик мутахассис айнан қайси жамоа таклифини кўриб чиқиши ва кимнинг фойдасига қарор чиқариши номаълум.

"Пахтакор"дан кетиши эса мазкур таклифлар туфайли юз келмаганлиги айтилмоқда. Зеро Арвеладзенинг олдида доимо таклифлар бўлган ва грузиялик мутахассис ҳар гал "Пахтакор"да қолишни афзал билганди.

Шота Арвеладзе "Пахтакор"га ёзган мактубида айнан нима учун жамоада қолмагани ҳақида тўхталмаган.

Рейтинг: +83   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика