RU

Последние новости

14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  1 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  7 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  6 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  8 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5

Шота Арвеладзе: "ОЧЛда қатнашиш учун Қатарга қандай ҳолатда борамиз, ҳозирча номаълум. Сидиқов ҳали ўз даражасини кўрсатади" Новости

Шота Арвеладзе: "ОЧЛда қатнашиш учун Қатарга қандай ҳолатда борамиз, ҳозирча номаълум. Сидиқов ҳали ўз даражасини кўрсатади"

Coca Cola Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (1:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Шота Арвледазе қатнашди.




"Авваламбор, шифокорларимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Охирги бир ярим ой биз учун даҳшатли ўтди, раҳбариятга ҳам раҳмат. Улар вирус билан боғлиқ жиддий муаммоларимизга тезда чора кўришди. Бу очко тўплаш эмас, бу соғлиқ, бу ҳаёт. Барчани футбол қайтгани билан табриклайман. Биринчи ўйинни ўтказдик. Албатта, тайёрланиш жараёни қийин ўтди, тахминан 17 киши касалланганди. Кимдирда вируснинг енгил формаси, кимдирда бир оз оғирроқ формаси кузатилди. Ғалаба билан ҳам, касалликни енгиб ўтишгани билан ҳам йигитларни табриклайман. Улар бугун чиройли ўйин кўрсатишди ва муносиб ғалабага эришдилар. Умид қиламанки, кейинги ҳаётимиз тўхтаб қолмайди ва барчаси яхши бўлади. Нафақат футболчилар, уларнинг оиласи, барча мухлислар соғ бўлишсин", - дейди Арвеладзе.

"Пахтакор"да тақвим тиғиз. Олдинда Чемпионлар Лигаси ҳам бор. Жамоага ротация керак. Бундан ташқари, кўп футболчилар касал бўлиб қолган, айримлари яхши формада эмас. Вазиятдан қандай қилиб чиқиб кетмоқчисиз?

- Ҳар 3 кунда вазиятга қараймиз. Кимдир ўзини яхши ҳис этмаса, бунга чора кўрамиз. Ҳозир ҳаммаси яхши, бугун 5 та ўзгаришга қўл урдик. Умид қиламизки, ҳаммаси яхши бўлади. Қатарга қандай ҳолатда борамиз, ҳозирча номаълум. Бизни олдинда "Насаф", "Локомотив" ва "Андижон"га қарши 3 та қийин ўйин кутяпти.

Жавоҳир Сидиқовнинг ҳолати қандай? У нега ўйнамаяпти? Айниқса, у қўқонлик ишқибозларнинг ёқимтойи.

- Уни барча ёқтиради.  Сидиқов оғир жароҳатидан 1,5-2 ой олдин тузалди ва охиригача тикланди.  Ҳали унинг вақти келади ва ўз даражасини кўрсатади.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика