RU

Последние новости

11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  0 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  3 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  6 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  5 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   9 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  16 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  41 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1

Шота Арвеладзе: "Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти" Новости

Шота Арвеладзе: "Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.




"Чемпионатнинг икки етакчи жамоаси ўйин олиб боришди, қийин ўйин бўлди ва шундай бўлиши ҳам кутилганди. Вазиятларни ёдга оладиган бўлсак, бизда яхши вазиятлар юзага келди. Масалан, биринчи бўлимда 0:0 бўлиб турганида, кейин ўтказиб юборилган голдан кейин...

Жамоада энергия кўринмади, бу албатта, хавотирли. Биринчи бўлимда 4-5 та хавфли вазиятлар бўлди, фақат гол уриш керак эди, холос. Рақиб қарши ҳужумда яхши ўйнади. Умуман олганда, очкога эга бўлганимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйинимиздан эса аксинча", - дейди Арвеладзе.

"Ҳа, "Пахтакор"да кўп вазиятлар бўлди, лекин буни омад етишмагани билан боғламаган бўлардим. АГМК ҳимоячилари яхши ўйнашди, дарвозабон ҳам жуда яхши ўйнади ва кўп вазиятларда жамоасини қутқариб қолди. Бугун икки очко йўқотиш билан бирга бир очкога эга бўлганимизни ҳам унутмаслик лозим”.



"Пахтакор"ни сентябрда Чемпионлар Лигаси кутиб турибди...
Ҳали буни ўйлашга эрта, айниқса, ҳозирги даврда. Июль, август, сентябрь... Менимча, аввало, кейинги ўйинга эътибор қаратишимиз керак. Футболда энг муҳими - кейинги ўйин.

Игорь Сергеев ҳақида
Игорнинг ўйини менга ёқяпти, у ҳеч кимга ёқмаган пайтида унга имконият тақдим этдим, балки кейинги ўйинда асосий таркибда тушиши мумкин, кўрамиз.

Жалолиддин Машарипов ҳақида
Юлдуз бўлиш қийин. Сен бир кун ёмон ўйнасанг, ҳамма эслаб қолади. Тўғри, бугун у яхши ўйнолмади. Биз унга тушунтирамиз ва унинг ўзи ҳам буни тўғри тушунади, лекин у анча ҳаракат қилди. Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти. Биз ўтган йилги голларимизнинг ярмини унинг узатмаларидан кейин урганмиз.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика