RU

Последние новости

10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  0 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   1 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  1 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 08:10Анчелотти Бразилия МТЖга мамлакат футболи афсонасини ёрдамчи мураббий сифатида таклиф қилмоқчи  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  8 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  6 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  21 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8

Шота Арвеладзе - "Бухоро" билан ўйиндаги ҳакамлик, Машарипов ва Лобанов ҳақида Новости

Шота Арвеладзе - "Бухоро" билан ўйиндаги ҳакамлик, Машарипов ва Лобанов ҳақида

"Пахтакор" - "Бухоро" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ва Фаррух Сайфиев иштирок этди.

"Барча ўйинлар финалдек ўтмоқда. Биз барча ўйинларни бугунгидек ўтказишни истаймиз. Кўплаб вазиятлар яратдик, рақибдан ва ҳакамлардан бир калла устун эдик. Стадионга келган кўплаб мухлислар бугун чиройли футбол томоша қилди. Тошкентда ҳам футболни севишларини кўраяпмиз. Яна бир бор футболчиларимни табрикламоқчиман", - дейди Шота Арвеладзе.

"Бугун кўплаб вазиятлар яратдик. Рақибдан бир бош устун эдик. Агар вазиятлардан унумли фойдаланганимизда йирик ҳисобда ютардик. Уч очко қўлга киритдик. Мухлисларимизни табриклаймиз", - дейди Фаррух Сайфиев.



- Кетма-кет иккинчи ўйинда "Пахтакор"нинг тоза голи ҳисобга олинмади. Шикоят ёзасизми?

- Албатта ёзамиз. Чегарадан чиқиб кетди. Барча хато қилади тан оламан, лекин бу энди жуда шубҳали. Агар видеони кўрсангиз биласиз. Голни бундай бекор қилишмайди. Агар бу ҳакамлар ишлашни билишмаса ўқиб ўрганишсин. Мен бошидан ҳакамларни ёнини олиб келганман. Футбол, мухлислар, ҳакамлар ва майдон барчаси битта нарса. АПЛ, Испания чемпионати қандай десам ҳамма мақтайди. Сабаби у ерда барча нарса бор.

- Жамоа ҳар тўрт кунда ўйин ўтказаяпти. Лекин ротатция кам.

- Сабаби биз яхши ўйнаяпмиз. Тўғри биз қийналдик, максимум 2 нафар футболчини ўзгартирган бўлардим. Лекин ўзгартирмасликка қарор қилдик ва бу қарор тўғри бўлиб чиқди. Умид қиламанки, захирада ўз вақтини кутаётган ва албатта майдонга тушадиган футболчилар ҳам бутун жамоа ҳақида қайғуришмоқда.

- Машариповнинг ўйини сизга ёқадими?

- У кўпроқ дарвозага зарба беришини истайман, голлар, голли паслар кўпроқ бўлишини хоҳлайман. Майдонда "жаҳлдор" бўлиши керак. Рақиб жарима майдони ичига кириб нима қилиб бўлса ҳам зарба беришини хоҳлайман.



- Майдонда жуда ҳам агрессивсиз. Фъел-атвориз шунақами ёки фақат майдонда шундаймисиз?

Фаррух Сайфиев: - Характерим шунақа. Ўйин пайтида ўйинга киришиб кетаман. Баҳс тугагач барча билан ака-укамиз. "Пахтакор"га тўла мослашиб кетдим.

- Элдорбек Суюнов барча жиҳатлари бўйича Лобановдан устунми? Нима учун ҳеч бўлмаса кубок баҳсида имкон берилмаяпти?
- Агар биз ОЧЛ, Чемпион ва кубокда иштирок этганимизда бошқа гап эди. Йўқ барча жиҳатлари бўйича устун демаган бўлардим. Дарвозабон охирги 10-15 дақиқа алмаштириладиган позиция эмас. Лобанов билан юзма-юз гаплашиб олдим. У кутмоқда. Унга мавсумни бир дарвозабон билан ўтказишга умид қилишимни айтдим. Бу мавсум давомида асосий дарвозабон биз хоҳлагандек ўйнайди деганидир. Тўғри бу жавоб унга ёқмаган. Бу одатий рақобат. Машғулотлар вақтида уларнинг иккиси ҳам тўлиқ ва профессионалларга хос ишлашмоқда.


Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика