RU

Последние новости

16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  2 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  11 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  4 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  4 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0

Шота Арвеладзе: "Биринчи таймда тактик тарафлама жуда яхши ўйнадик" Новости

Шота Арвеладзе: "Биринчи таймда тактик тарафлама жуда яхши ўйнадик"

Суперлиганинг 3-тур доирасидаги "Пахтакор" - АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе қатнашди.

Шота Арвеладзе: - АГМК жисмоний кучга таянган футбол намойиш этади. Улар стандарт вазиятларида, яъни жарима зарбалари, бурчак тўплари ҳамда ён чизиқдан тўпни ўйинга киритишда хавфли. Рақиб 5 ҳимоячи тактикасида ўйнаши туфайли уларга қарши баҳсда вазиятлар яратиш мушкул. Улар "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам, ўз майдонида кечган "Навбаҳор"га қарши беллашувда ҳам ҳимоявий ўйин кўрсатишганди. Шуни алоҳида эътироф этишим керакки, биз биринчи бўлимда тактик тарафлама жуда яхши ўйнадик. Танаффусга қадар урилган иккитадан голдан ташқари яна минимум 2та тўп киритишимиз лозим эди. Аммо бундай бўлмади.

Футбол шундай ўйинки, бир қарашда ҳаммаси рисоладагидек кетаётгандек кўринади, аммо биргина хато барчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Иккинчи бўлимда эса вазият бироз ўзгарди. Танаффусдан сўнг жамоа яхши ҳаракат қилган вазиятлар ҳам бўлди, шунинг баробарида хатолар ҳам вужудга келди. Умуман олганда жамоам жуда яхши ўйинни ўтказди. Биз бугун иккитадан кўп гол уриш етарлича вазиятлар содир этдик. Асосийси, бугунги баҳсда муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Биз ҳисоб 2:0 бўлгач ҳимоявий ўйин кўрсатмадик. Кераклигича ҳужумга ўтдик. Иккинчи ўйиндирки гол ўтказиб юборяпмиз. Айнан шу жиҳат кўнгилни хира қилмоқда.

Мен оилавий сабабларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси билан бирга Марокаш ва Сенегалга қарши ўртоқлик учрашувларига бора олмайман. Тунда Истанбулга учиб кетаман.

Матбуот анжуманида учрашувда "Пахтакор" сафида энг яхши футболчи бўлган Тиаго Безерра ҳам қатнашди ва ўйин борасидаги фикрларини билдирди.

Тиаго Безерра: - Ўйинни жуда яхши бошладик ва дастлабки 15-20 дақиқа ичида учрашув тақдирини ҳал этишимиз мумкин эди. Шунга қарамай жуда керакли ғалабани тантана қилдик. Уйда ғалаба қозониш жуда ҳам муҳим. Гарчи таблодаги ҳисоб йириклашмаган бўлсада, турнир жадвали учун бизга муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритдик. Ғалабадан албатта жуда ҳам хурсандмиз. ФИФА кунлари боис юзага келаётган танаффусда янада жиддийроқ ишлаб, келгуси учрашувларга ҳозирлик кўрамиз. Нега бор маҳоратимни кўрсата олмаяпман? Туркияда мен кўпроқ индивидуаль ҳаракатларимни ишга солиб, ўзим учун ҳам ўйнаганман. Бу ерда эса асосан жамоа учун ўйнаётганим боис, ҳали тўлиқ потенциалимни намойиш эта олмаяпман. Мен кўпроқ мураббий мендан талаб қилаётган ва у истаётган ўйинни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика