RU

Последние новости

14:33Тен Хаг Топ-5га қайтиши мумкин  0 13:48"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмас  8 13:15"Пахтакор"нинг навбатдаги трансфери европалик футболчи бўлиши мумкин  9 12:43Салаҳ: "Фойдасиз эмаслигимни исботлаш учун "Ливерпул"ни танлаганман"  2 11:53Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум  28 11:35"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"  8 11:06«Ювентус» «Барселона»га 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:40Роналдунинг «Ал Насср» билан янги келишувига кўра ҳафтасига қанча маош олиши маълум  7 10:13Расман. «Арсенал» футболчи учун мавсум якунланди  3 09:42«Насаф»нинг яна бир собиқ легионери «Қизилқум»га ўтишга яқин  0 09:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун Қувайтга қарши баҳс олиб борамиз  2 09:14Элдор Шомуродов учун А Сериянинг икки клуби курашмоқда  14 08:45«Қўқон-1912» яна бир собиқ футболчисини ортга қайтарди  0 08:05«Ланс» Ҳусановнинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 07:31«Ювентус» ПСЖ футболчиси билан шартнома тузди  2

Шота Арвеладзе: "Ажойиб камбэк қилдик ва хатто учинчи голни уришимиз мумкин эди" Новости

Шота Арвеладзе: "Ажойиб камбэк қилдик ва хатто учинчи голни уришимиз мумкин эди"

Coca Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (2:3) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "шерлар" устози Шота Арвеладзе иштирок этди.

- Яхши ўйин бўлди. Хавфли вазиятлар, голлар. Жамоалар турнир жадвалида қандай ҳолатда бўлишига қарамасдан доимо бир-бирига жиддий қаршилик кўрсатиб келади. "Бунёдкор"да Чемпионлар Лигаси учун имконият борлигини билардик. Биз эса, "Пахтакор"нинг номи, мухлислари учун ўйнашни мақсад қилгандик.

Учрашувни ёмон бошладик деб ўйламайман, лекин ўйин аввалида майдон марказини бериб қўйишимиз оқибатида иккита гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин ўзимизга келдик. "Бунёдкор"га тўпни узоқ вақт бериб қўйиш яхши оқибатларга олиб келмаслигини тушуниб етдик. Чунки "Бунёдкор" яхши комбинацион ўйин намойиш қилади. Тўп уларда узоқ вақт қолиб кетса, қайтариб олиш мушкул. Бунинг учун прессингни амалга ошириб, тўпни олиб қўйиш керак. Бизда бу ўхшади. Ажойиб камбэк намойиш қилдик ва хатто учинчи голни ҳам уришимиз мумкин эди. Аммо футбол шуниси билан қизиқ, ҳар доим ҳам кутганинг бўлмайди. Учинчи голни урамиз деб ҳужумга ўтганимизда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Нима ҳам дердим? "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман! Ҳа бизнинг мағлубиятсиз сериямиз якунига етди, аммо шонли клубга ютқаздик. Бундан ташқари терма жамоа устози бошчилик қилаётга клубга имкониятни бой бердик. "Бунёдкор"нинг бугунги ўйини мен учун "сюрприз" бўлгани йўқ. Рақибдан шундай шиддатли ва қанотлардан ҳужумкор ўйин кутгандим.

Бугун мавсумдаги 109-голимизни урдик. Албатта хатолар бўлади, улар устида ишлаймиз.

16-17 ёшли футболчини дарҳол майдонга тушириш тўғри бўлишини сизга ким айтганини билмайман. 20 кун давомида U-19 терма жамоаси Саудия Арабистонида бўлишди, ўсмирлар терма жамоаси ҳам йиғин ўтказди. Ёшлар доим биз билан бирга эмас, терма жамоаларда иштирок этиб қайтишади. Биз академия эмас клубмиз, бизда ўз академиямиз бор. Улар Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок этишмоқда.




Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика