RU

Последние новости

20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  0 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  0 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  3 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  4 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  6 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  5 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  9 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  15 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  1 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  6

"Шўртан" янги мавсумга тайёргарликни 17 декабрдан бошлайди Новости

"Шўртан" янги мавсумга тайёргарликни 17 декабрдан бошлайди

Келаси мавсумдан яна олий лигага қайтган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси тайёргарликларни 17 декабрдан бошлаши аниқ бўлди.
Тайёргарликлар режаси ҳозирдан жамоа бош мураббийи – Мухтор Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан ишлаб чиқилди.

Режага кўра, жамоа аъзолари 17 декабрь куни Ғузорда, клуб базасида йиғилишади. Албатта йиғиннинг дастлабки кунида жамоа аъзолари билан ўзаро суҳбат ўтказилади ва йиғин мобайнида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилади.

Олий лигада иштирок этиш жамоа аъзоларидан катта куч ва иштиёқ талаб этилиши ҳаммага аён, шуни эътиборга олган мураббийлар штаби жамоа таркиби юзасидан жиддий ўзгаришлар қилиш устида ҳам бош қотириши турган гап. Бу борада уларнинг кўз остига олиб қуйган номзодлар талайгина, аммо шу пайтгача жамоада фаолият юритиб, ўзларининг яхши томонларини кўрсата олган ўйинчилар эътибордан четда қолишмайди.

Таркибдаги бўладиган ўзгаришлар ҳақида ҳозирча тайин бир гап айтиш қийин. Бу ҳақда йиғинлар мобайнида аниқлик киритилади. Бу ҳақда кейинги хабарларимизда мухлисларга маълумот бериб борамиз.
Йиғиннинг дастлабки босқичи 28 декбргача давом эттирилиб, ўйинчиларга янги йил муносабати билан 3 январгача қисқа муддатли дам олиш кунлари берилади.

Йиғиннинг иккинчи босқичи 3 январдан 16 январгача ва учинчи босқичи 20 январдан 1 февралгача Тошкент шаҳрида давом эттирилади. Йиғинлар орасида яна қисқа танаффус қилинади. Ана шу йиғинлар даврида мураббийлар штаби олий лигада иштирок этувчи бир қанча жамоалар билан ўртоқлик учрашувларини ўтказишни ҳам ўз режаларига киритишган. Спарринг рақиблар кимлар бўлишини кейинги хабарларимизда маълум қиламиз.

Тайёргарликларнинг сўнгги ҳал қилувчи босқичи февраль ойининг 5-кунидан хорижда яъни Туркияда давом эттирилади. Шунингдек Тошкентдаги йиғилишлар даврида футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳам мулжалланган.

Бунгача таркиб юзасидан аниқ қарорга келинади, яъни “Шўртан” жамоаси сафида асосан кимлар фаолият юритиши аниқлаб олинади.

Мураббийлар штабининг режасига кўра, янги мавсум тайёргарликларининг ҳал қилувчи босқичи бўлмиш, икки ҳафталик хориж йиғини жуда катта аҳамиятга эга. Ушбу йиғин мобайнида улар 5та назорат учрашувини ўтказишни ҳам кўзлаб туришибди. Рақиблар ҳам жиддий клублардан ташкил топади.

Бунда асосий эътибор ўйинчиларнинг нималарга қодир эканлигига қаратилади. Яъни улар жиддий синовдан ўтишади. Ушбу назорат учрашувларини ўтказишдан яна бир мақсад ўйинчиларда жиддий рақибларга нисбатан ўзига бўлган ишонч кўникмаси ҳам шакллантирилади. Шунингдек бу орқали ўйинчилар ўзларида бўлган камчилик ва нуқсонларни ҳам аниқлаб олишади ва кейинги машғулотларда бу камчиликларни бартараф этиш устида ишлашади.

Мураббийлар штабининг режаларидан кўриниб турибдики, “Шўртан” жамоаси олий лигада шунчаки қатнашиш эмас балки, жиддий мақсадлар сари кураш олиб боради. Зеро, бунга клуб хомийлари ва раҳбарлари томонидан барча керакли шарт-шароитлар яратиб берилган.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика