RU

Последние новости

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 4 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  2 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  22 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  67 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

“Шўртан” стадиони прожекторлари ёруғлиги 1300 люксга яқинлашди Новости

“Шўртан” стадиони прожекторлари ёруғлиги 1300 люксга яқинлашди

Про лиганинг яна бир стадиони шом вақтидан кейин ҳам ўйинларни қабул қилишга тайёр бўлди.

Бунгача “Турон” ва“Бухоро” клублари прожекторлар бўйича талабни тўлиқ бажарган бўлса, эндиликда Ғузорнинг “Шўртан” клуби босқичма-босқич шу йўлда ишлаяпти.

ЎзПФЛ комиссияси 2021 йилнинг 4 март куни Ғузордаги стадион прожекторлари люксини текширувдан ўтказган бўлиб, ўша вақтда ёритиш 400 люксни ташкил қилаётганини баёнлаштирганди. Шундан келиб чиқиб, 2022 йилги мавсум учун смета тасдиқланаётган вақтда “Шўртан” футбол клубига стадион прожекторини яхшилаш бўйича талаб қўйилди.

Ўтган вақт давомида клуб раҳбарияти мазкур талаб устида ишлади. Кеча — 9 июнь куни ЎзПФЛ комиссияси прожекторлар люкслари бўйича навбатдаги ўрганишни амалга оширди. Маълум бўлдики, эндиликда стадион ёритиш тизими 1274 люксни ташкил этмоқда. Мазкур рақам янада ўсиши ва ёруғликнинг ёйилиши оптималлашиши учун прожекторларнинг нур етказиб берувчи мачталари қайта созланиши керак бўлади. Шундан кейин ЎзПФЛ навбатдаги ўрганишни амалга оширади.

Ҳозирги ҳолатда “Шўртан” стадионидаги ёритиш тизими Coca-Cola Суперлиганинг Олмалиқ ёки Бекободдаги стадионларидан яхшироқ бўлиб турибди (айни вақтда мазкур икки шаҳар стадионларида ҳам ёритишни 2000 люксга қадар кўтариш устида иш кетяпти). Ўз навбатида “Шўртан” ҳам Суперлигага қайтгунича 2000 люкс чегарасига қадар чиқиш режаларини ишлаб чиқиши керак бўлади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика