"Шўртан" Ғузордаги қароргоҳини қайтариб ололмаяпти
18 янв 2022 16:21
Новости
"Шўртан" Ғузордаги қароргоҳини қайтариб ололмаяпти
Хабарингиз бор, 2020 йилнинг март ойидан бери Ўзбекистон ҳам коронавирус пандемияси билан курашиб келмоқда.
Ўтган йилнинг июль ойида "Шўртан" футбол клубининг Ғузордаги қароргоҳи COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш учун захира ўринлари сифатида ковид марказига айлантирилган эди. Ортда қолган давр мобайнида мазкур қароргоҳ таъмирталаб аҳволга келиб қолган, аммо бўш турган бўлса-да клуб тасарруфига қайтариб берилмаяпти.
Маълум бўлишича, "Шўртан"нинг асосий таркиби айни пайтда клуб академиясининг ётоқхонасига жойлаштирилган. Бу ҳолат жамоага 2022 йилги лицензиялаш талабларини бажариш учун ҳалақит бермоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Комментарии