Шомуродов "Рома"га қайтди
01 июл 2023 12:42
Новости
Шомуродов "Рома"га қайтди
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Специя"да ўтказган "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Рим клубига қайтди.
"Специя" ўзбекистонлик ҳужумчини шу йилнинг 30 январида мавсум сўнггига қадар ижарага олган эди. Форварднинг битими кеча, аниқроғи 30 июнда ўз якунига етди.
Клуб мавсум сўнггига кўра B Серияга тушиб кетди.
Шомуродов Специя клуби сафида барча мусобақаларда жами 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг "Рома" билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Клуб ҳужумчини 2021 йилда "Женоа"дан 18 млн евро эвазига харид қилган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии