Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
28 фев 20:45
Новости
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигаси. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0
Голлар: 9 - Боян Цигер, 30 - Стипе Перица, 76 - Зоран Марушич
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин
Заҳира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов
Назоратчи: Александр Попов
VAR: Иброҳим Исмоилов
AVAR: Авазбек Абдуллаев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброрбек Исмоилов (11.Асилбек Жумаев, 78'), 8.Владимир Йовович (77.Журани Франциско Феррейра, 78'), 10.Жамшид Искандеров (34.Фарруҳ Сайфиев, 86'), 18. Стипе Перица (9.Хуршид Ғиёсов, 68'), 20.Анваржон Ғофуров (с), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов (32.Зоран Марушич, 68'), 23.Йован Жокич
Захира: 45.Акбар Тўраев, 2.Иззатилло Пўлатов, 14.Далер Тухсанов, 30.Рустамбек Фомин.
"Машъал": 35.Достонбек Тўхтабоев, 2.Зафарбек Акрамов, 5.Самандар Очилов, 8.Сардор Абдураимов (17.Анвар Муродов, 82'), 9.Иброҳим Ғанихонов (18.Илҳомжон Абдиғаниев, 82'), 10.Ҳумоюн Муртозаев (с) (13.Нуриддин Нуридинов, 72'), 14.Абдул Рашид Абубакар, 15.Муҳаммадали Алиқулов (37.Шерзод Файзиев, 84'), 28.Эргаш Исмоилов, 69.Роман Хаджиев, 97.Аугустине Чиди Квем (22.Нуржаҳон Музаффаров, 82')
Захира: 25.Самандарбек Жўрабеков, 27.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 99.Виашима Рапайел Айагва
Огоҳлантиришлар: 7 - Эргаш Исмоилов, 55 - Муҳаммадали Алиқулов, 57 - Сардор Абдураимов, 90+1 - Анваржон Ғофуров
90+6. Ўйин якунланди!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
87. "Машъал"да қулай вазият юзага келганди... Нуржаҳон Музаффаровнинг зарбасини Жокич қайтариб юборди дарвозадан.
85. Марушичнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ бўлди.
81. Аввалроқ айтганимиздек, учрашув сценарийси Водийда бир кун аввал бўлиб ўтган бошқа ўйинни эслатиб юборяпти.
79. ГОЛ! Марушич ҳисобни учтага оширди! Ҳакамлар бу вазиятда оффсайд бўлмаганини аниқлади ва голни инобатга олишди!
77. ВАР голни текширмоқда. Ҳисобга олинармикин?
76. Марушич гол урди, бирок бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлган экан.
75. Яна бир вазият бўлди. Бу сафар Жокич яхши вазиятдан гол ура олмади.
74. Искандеров сал қолса Зоранни қарийб бўш қолган дарвозага зарба бериш учун имкониятга чиқаришга яқин эди, бироқ "Машъал" вакили яхши ҳаракат қилди.

73. Яхши вазият бўлди мезбонларда. Ғиёсов тўпни Йововичга узатди, унинг тепган тўпи ноаниқ бўлди.
72. Ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўзгаришларга қўл урди.
67. Йўқ, ҳаммаси жойида. Ўйин давом этади.
67. Қизиқ ҳолат. ВАР "Нефтчи" жарима майдончаси ичида қўполликни текширмоқда.
65. "Машъал"дан хавфли вазият. Дарвозага якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.

63. Фарғоналик мухлислар трибуналарда жамоа формасидаги рангларда махсус ускуналарда тутунлар ёқишмоқда.
62. Муборакликлар секин-аста имкониятларини қидирмоқда.

54. Мезбонлар бугун комбинацияларни ажойиб тарзда уюштирмоқда.
51. Зарба! Абдруаимовнинг узоқдан тепган тўпи рекошетга учради, Ботирали Эргашев қийинчилик билан қайтарди!
48. Яна бурчак зарбаси "Нефтчи"да. Аммо бу сафар мубораклик ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этишди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
45. Самандар Очиловнинг узоқдан тепган тўпи анчагина ноаниқ бўлди.
43. Қизиқ вазият. "Нефтчи" футболчаси "Машъал" жарима майдончаси ичида рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди, бош ҳакам ушбу вазиятда пенальти йўқ деб ҳисоблади.
39. Муборакликлар учрашув бошидаги хавфли вазиятдан сўнг ҳозирча бошқа хавфли ҳолат ярата олмади.
38. Хавфли зарба! Жамшид Искандеровнинг тепган тўпини дарвозабон қайтарди!

33. Жамшид Искандеровнинг ерлатиб берган зарбаси бирозиган ноаниқ бўлди...
32. Яна ҳужум "Нефтчи"дан, бу сафар Аброр Исмоилов зарба берди. Аммо ноаниқ.
31. Ўйин кеча бўлиб ўтган қайси баҳни сизга эслатмоқда?..
Яна бурчак зарбаси! Ҳаволаб узатиб берилган тўпни Перица боши билан дарвозага жойлаб қўйди!
30. ГОЛ! "Нефтчи" ҳисобни иккитага оширди!

24. Яхши комбинация бўлиши мумкин эди, аммо Йовович "Машъал" ҳимоячисига нисбатан қўполлик ишлатгани сабаб тўхтаб қолди.
22. Аброр Исмоилов рақиб ҳимоячиси хатосидан фойдаланиб дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ бўлди.
20. Ўйин темпи бошидагига қараганда бироз пасайди. Тўп асосан майдон марказида.
12. Даҳшат вазият! Жовичнинг пасидан сўнг Перица бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Унинг тепган тўпини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни яна Стипе тепди, аммо бу сафар "Машъал" вакили бош билан қайтарди!
10. Фарғоналиклар фаол. Яна олдинга ўтишмоқда.



Бурчакдан узатилган тўп қатор зарбалардан сўнг Боянга келиб тушди, унинг тепган тўпи дарвоза тўридан жой олди.


9. ГОЛ! Боян Цигер ҳисобни очди!
8. Ҳужум навбати "Нефтчи"да. Жокичнинг зарбаси "Машъал" ҳимоячисига тегиб, тўп майдондан чиқиб кетди.
1. Муборакликлар илк дақиқаларданоқ ҳужумга ўтди! Ҳумоюн Муртазоев ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, Эргашевдан ажойиб сейв! Шунингдек, бу ҳолатда ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бўлиб улгурган экан.
1. Ўйин бошланди!
Стадионда Ўзбекистон давлат мадҳияси жаранг сочмоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ўйиндан аввал нутқ сўзлаб, барчани янги мавсум билан қутлади.
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлоснмандлари! Ўзбекистонга футбол баҳори қайтмоқда. Фарғонанинг "Нефтчи" ҳамда Муборакнинг "Машъал" жамоалари иштирокидаги баҳснинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин!
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Комментарии
Мана энди шундай муҳташам, чим ҳолати идеал Истиқлол стадионида ўйинлар бўлмоқдв, шукр.
Нефтчи жамоамизга бу йил ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламан.