Дибала Аргентинага қайтиши мумкин
24 фев 19:55
Новости
Дибала Аргентинага қайтиши мумкин
32 ёшли аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала фаолиятини "Бока Хуниорс" клубида давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда футбол журналисти Маттео Моретто ёзмоқда.
Инсайдер маълумотига кўра, Дибаланинг Италиянинг "Рома" клубини тарк этиши эҳтимоли жуда юқори, энди клубдагилар унга катта умид билдирмаяпти.
Мореттонинг таъкидлашича, Дибала "Бока Хуниорс" билан музокаралар олиб бормоқда. Трансфер 2026 йил ёзида амалга ошиши мумкин.
Дибала фаолиятининг бошида Аргентинада "Институто" клуби сафида ўйнаган. 2012 йилдан бери эса ҳужумчи Италия А Сериясида тўп тепиб келмоқда. У "Рома"дан ташқари "Палермо" ва "Ювентус" жамоаларида ўйнаган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии