Шомуродов Бундеслигага йўл олиб, Азмун билан бир жамоада ўйнаши мумкин
24 янв 2023 14:34
Новости
Шомуродов Бундеслигага йўл олиб, Азмун билан бир жамоада ўйнаши мумкин
"Рома" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А Сериясидан Германия Бундеслигаси томон жўнаш эҳтимоли бор.
Журналист Николо Скирага маълум бўлишича, ҳужумчига Леверкузеннинг "Байер" клуби қизиқиш билдирмоқда. Агар термамиз сардори Леверкузен жамоасига ўтса, у ерда Эрон терма жамоаси форварди Сердар Азмун билан бирга тўп тепади.
Инсайдернинг қайд этишича, Рим клуби Шомуродов учун тахминан 13-14 миллион евро таклиф қилинса, уни сотишга тайёр.
27 ёшли футболчига "Торино", "Кремонезе", "Специя", "Лилль" ва "Вальядолид" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Элдор "Рома"га 2021 йилнинг ёзида бориб қўшилган. 2022/2023 йилги мавсумда ҳужумчи 9 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. 27 ёшли ҳужумчининг "Рома" билан келишуви 2026 йилда якунига этади. Transfermarkt портали уни 7 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии