RU

Последние новости

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  7 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  20 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  7 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  23 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Шоҳруҳ Гадоев узоқ танаффусдан сўнг яна терма жамоага чақирилди Новости

Шоҳруҳ Гадоев узоқ танаффусдан сўнг яна терма жамоага чақирилди

Кеча миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов 11 ва 16 июнь кунлари бўладиган терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларга тайёргарлик кўриш учун таркибни эълон қилди.

Ушбу йиғинга таклиф олганлар орасида “Машъал” жамоаси ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев ва “Насаф” жамоасидан тўрт нафар футболчилар бор. Булар Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Мухаммадиев, Фаррух Сайфиева ва Шоҳруҳ Гадоевлардир.

Воҳа футболи ишқибозларини қувонтирган ҳолат шуки, таклиф этилганлар орасида оғир жароҳатдан сўнг узоқ давом этган даволанишлардан сўнг, ўз ҳолатини тиклаб яна сафга қайтган “Насаф”нинг ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоевнинг ҳам борлигидир.

Шоҳруҳ терма жамоа сафидаги ўзининг чиройли ва мазмунли ўйинлари билан футбол ишқибозларида яхшигина таасурот қолдираётган эди, афсуски оғир жароҳат уни вақтинчалик сафдан чиқариб қўйди. Аммо шифокорларнинг ва жамоа мутассадиларининг саи-ҳаракатлари ҳамда Шоҳруҳнинг ўзига бўлган ишончи ва тиришқоқлиги эвазига у яна сафга қайтди.

Умид қиламизки, у яна мамлакатимизнинг бош жамоаси сафида ўзини кўрсатади ва терма жамоамиз ютуқларига  муносиб ҳиссасини қўшади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика