RU

Последние новости

21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  2 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3

Шерзод Ҳакимов: “Сальтони Жепаровга ўхшаш учун қилмайман” Новости

Шерзод Ҳакимов: “Сальтони Жепаровга ўхшаш учун қилмайман”

“Нефтчи”да салмоқли фаолият юритган Юрий Саркисян, жамоа бошқарувидаги сўнги йилларида бир қатор футболчиларнинг иқтидорини юзага

чиқарганди. Отабек Зокиров, Шукурали Пўлатов ва ҳоказо. Шерзод Ҳакимов ҳам ўз вақтида фарғоналикларнинг келажаги сифатида эътироф этилганди. Бироқ, ҳар бир футболчининг тақдирида бўлгани каби бир неча бор жамоасини алмаштиришга мажбур бўлди. Жорий мавсумни икки клубда ўтказган футболчи, муҳлислар кутган ўйинни намойиш эта олмади. Яқинда ушбу ҳужумчи билан суҳбатлашиб, қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

- “Сурхон”дан кетишингизни сабаби нима билан боғлиқ?
- Жамоани такр этиб, Наманганга келишимни сабаби бу ер уйимга ва оиламга яқинроқ ҳисобланади. Ягона омил шу бўлди деб ўйлайман.

- “Навбаҳор”сафида деярли майдонда кўринмадингиз? Сермаҳсуллик бобида ҳам анча паст кўрсаткич қайд этдингиз...
- Тўғрироғи ўйнамадим десам ҳам бўлади. Ўзимни кўрсатишим учун имконият берилмади. Фаолиятимни катта қисми водийда ўтганлиги боис, кўникиб қолганман бу ерга. Ўзимни яхши ҳис қиламан.

- Одатда, урган голларингизни сальто билан нишонлайсиз. Бундай услуб саноқли футболчиларда кузатилади...
- Тўғри, ҳар бир футболчи голни турлича нишонлайди. Сальто мен учун одатга айланган, буни Жепаровга ўхшаш учун қилмайман. Ушбу футболчини ҳурмат қиламан, терма жамоамиз тарихидаги энг кучли ижрочилардан бири сифатида тан оламан. Сервер ярим ҳимояда ўйнайди, мен эса ҳужумчиман. Шунингдек, истеъдодли ёш футболчи Азиз Ғаниевда ҳам шундай қобилият бор.

- Энди собиқ клубингиз «Нефтчи» хусусида суҳбатлашсак. Жамоанинг ички чемпионатда бор йўқлиги ҳатто билинмаяпти...
- 2004 йилдан “Нефтчи” жамоасига қабул қилингандим. Юрий Саркисян бошчилигидаги жамоада тўп тепганимдан хурсандман. Ҳозирги кунда молиявий томонлама муаммолар борлиги боис шундай аҳволга келиб қолди. Мен ишонаманки, собиқ жамоам яна аввалги мавқеига қайтади ва тикланади.

- Кейинги йилги режаларингиздан кучли клубга ўтиш ва фаолиятингизни янги даражага олиб чиқиш ўрин олганми?
- Мен учун ҳаммаси олдинда. Буни вақт кўрсатади. Албатта, аниқ мақсадларни олдига қўйган клубларда тўп тепишни истайман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика