RU

Последние новости

23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  3 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  2 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  7 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  10 21:21Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" - "Фенербахче" ўйини учун таркиблар эълон қилинди  6 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  5 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  6 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  3 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  4 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  49 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3 17:18"Барселона" ҳимоячисини МЮга сотишга тайёр  11

Шерзод Аъзамов: "Металлург" устидан узоқ кутилган ажойиб ғалабани қўлга киритдик" Новости

Шерзод Аъзамов: "Металлург" устидан узоқ кутилган ажойиб ғалабани қўлга киритдик"

“Насаф” – “Металлург” учрашуви ниҳоялангач "Насаф" сардори Шерзод Аъзамовдан ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўрадик.

- Бугун ўйин жуда қийин бўлди. “Металлург” бизнинг жамоа учун ноқулай рақиб ҳисобланади. Ўзаро ўтган учрашувларда уларни мағлубиятга учрата олмай келаётган эдик. Бугун биз бу жамоа устидан узоқ кутилган ажойиб ғалабани қўлга киритдик. Бундан ҳаммамиз хурсандмиз.

Шунингдек бугунги учрашувда бизни фақат ғалаба қониқтирар эди. Жамоадошларимга раҳмат, ҳаммалари ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилишди. Мухлисларимизга ҳам катта раҳмат. Улар бугун ҳам бизни фаол қўллаб-қувватлаб туришди. “Насаф” уларга ғалаба туҳфа этишда давом этади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика