RU

"Шахтёр" ва "Энергетик-БГУ" келишилган ўйинларда қатнашгани учун еврокубоклардан маҳрум этилди — Беларусь ФФ Назорат ва интизом қўмитаси Новости

"Шахтёр" ва "Энергетик-БГУ" келишилган ўйинларда қатнашгани учун еврокубоклардан маҳрум этилди — Беларусь ФФ Назорат ва интизом қўмитаси

Беларусда ажиб ишлар содир бўлди.

Беларусь футбол федерацияси Назорат ва интизом қўмитаси келишилган ўйинлар бўйича катта йиғилиш ўтказди. 

Унга кўра, барча айдборлар қуйидагича жазога лойиқ кўрилдилар: 

"Шахтёр": 2023 йилги мавсумда тўплаган 30 очкосидан айрилди, 2024 йилги мавсумда 20 очкоси йўқ қилинади.

"Энергетик-БГУ": 2023 йилги мавсумда тўплаган 20 очкоси олиб ташланади, 2024 йилги мавсумда 10 очкоси йўқ қилинади.

"Белшина":  2023 йилги мавсумда тўплаган 10 очкоси олиб ташланади, 2024 йилги мавсумда 5 очкоси йўқ қилинади. 

"Шахтёр" олтин медалларидан, "Энергетик-БГУ" эса кумуш медалларидан маҳрум қилинади.

"Шахтёр" ва "Белшина"га чемпионат 30-турида техник мағлубият ёзилади. 

"Шахтёр" ва "Энергетик-БГУ" еврокубокларда қатнашиш учун лицензия олмайди.

Шунингдек, бир қанча мураббий ва ходимларга турли жазолар белгиланди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика