RU

Последние новости

12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  2 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  5 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  1 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  20 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  2 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   9 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4

Беларусь. "Шахтёр" "Минск"ни мағлуб этди ва Беларусь чемпионати олтин медалларига эга чиқди Новости

Беларусь. "Шахтёр" "Минск"ни мағлуб этди ва Беларусь чемпионати олтин медалларига эга чиқди

Тез орада Беларусь чемпионати 30-тур доирасидаги "Шахтёр" (Солигорск) - "Минск" ўйини якунига етди.

"Шахтёр" - "Минск" 3:2

Голлар: Кендиш 24, Архипов 72, Бегунов 90 - Жердев 18, Шрамченко.



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+8. ГОООООЛ! Учрашувга нуқта қўйилди! 4:2. БАТЭ иштирокидаги ўйин ҳам 0:0 ҳисобида якунланди. ТАБРИКЛАЙМИЗ!!! "ШАХТЁР" ва ЖАСУР ЯХШИБОЕВ Беларусь чемпиони!

90+3. Агар БАТЭ иштирокидаги ўйин дуранг билан якунланса "Шахтёр" Беларусь чемпионига айланади.

90+2. ГОООЛ! ЖУДА МУҲИМ ГОООЛ! "Шахтёр" учрашувда биринчи марта ҳисобда олдинга чиқиб олди! Улар Беларусь чемпионига айланиши мумкин. Бурчакдан узатилган тўпни Бегунов дарвоза тўрига йўллади ва жамоаси учун муҳим голни уриб берди.

90. Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Шахтёр" футболчиси жарима зарбасидан дарвозани ишғол қилишга уринди, аммо Пришивалко тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

82. Шрамченко "Шахтёр" жарима майдончаси ичида йиқитилгандек кўринди, аммо ҳакам қоида бузилмаганини кўрсатди.

77. Жарима зарбаси жонли деворга тегди ва ҳужум йўққа чиқди.

76. "Шахтёр" "Минск" жарима майдончаси ичида стандарт ишлаб олди.

72. ГОООЛ! "Шахтёр" ҳисобни тенглаштирди. Жарима зарбасидан сўнг Архипов бош билан тўпни дарвозага бурди.

70. Сариқ карточка. Бегунов қанотда "Минск" футболчисини "ўргани" учун жазоланди.

68. ЗАРБА! Захирадан ўйинга қўшилган Ивановичнинг "Минск" дарвозасига берган зарбасини меҳмонлар посбони қайтаришга муваффақ бўлди.

66. ЗАРБААА! Кендиш "Минск" жарима майдончаси ичидан дарвозага зарба беришга уринди, аммо тўп умуман бошқа томонга кетди.

63. Ўзгариш: Яхшибоев ўрнига Бодул майдонга тушди.

58. Майдон сифати қониқарли даражада бўлмагани боис "Шахтёр" тўп назоратида хатоларга йўл қўймоқда ва шу сабабли ҳужумлар ҳам қийинчилик билан ташкил этиляпти.

56. Баланович узоқ масофадан "Минск" дарвозасини нишонга олишга уринди, аммо тўп бошқа томонга учди.

52. ГОЛ! ЯНА "МИНСК" ҲИСОБДА ОЛДИНГА ЧИҚИБ ОЛДИ. Шрамченко "Шахтёр" дарвозабони қайтарган тўпни бўш дарвозага жойлаб, ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди.

51. "Минск" "Шахтёр" жарима майдони чизиғи ёнгинасида фол ишлаб олди. Жаримадан берилган зарба дарвоза тўсинининг устидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС

44. "Шахтёр" "Минск"ни қамалга олган ва кетма-кет ҳужумлар амалга оширмоқда, бироқ ҳозирча бу вазиятларга аниқ зарба етишмаяпти.

40. Яхшибоев "Минск" жарима майдончасига узатган тўпни дарвозабон қайтарди, ҳужумнинг иккинчи тўлқини ҳам муваффақиятсиз якун топди.

33. Яхшибоевнинг навбатдаги узатмаси бурчак зарбаси билан якун топди. Бу стандарт ҳам Жасурга ишониб топширилди, аммо "Минск" ҳимоячилари бу сафар ҳам ишончли ўйнашди ва хавфни бартараф этишди.

32. "Шахтер" рақиб жарима майдончасига яқин ҳудудда стандарт ишлаб олди. Жаримани Яхшибоев амалга оширди, аммо унинг узатмасини посбон қайтарди. Жасур қайтган тўпни эгаллаган пайтда уни йиқитишди. Яна жарима зарбаси...

28. "Минск" яна ҳисобда олдинга ўтиб олиши мумкин эди, аммо ён ҳакамнинг байроқчаси кўтарилди ва баҳс тўхтатилди.

24. ГОООЛ! Кендиш ҳисобни тенглаштирмоқда! Рақиб жарима майдончасига ёриб кирган "Шахтёр" сардори бир ҳаракат билан "Минск" футболчиларини "хот-догга юборди" ва яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. 1:1

22. "Шахтёр" ўтказилган голдан сўнг катта куч билан ҳужумга ўтади деб ўйлагандим, аммо бу ишни "Минск" бажармоқда. Мезбонлар эса базўр марказгача етиб боришмоқда.

18. ГОЛ! "Минск" ҳисобни очди! Жердев рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ўткир бурчакда турганига қарамасдан чап оёғи билан тўпни узоқ бурчакка йўллади ва ўз номини таблога ёздириб қўйди.

14. Яхшибоев ўнг қанот орқали тезкор қарши ҳужум ташкил қилаётганди, аммо унинг рақибни алдаб ўтишга уриниши муваффақиятсиз якунланди ва тўп олдирилди.

10. ГОООЛ! Йўқ, ҳакам Яхшибоевнинг голини ҳисобга олмади, Жасур жамоадоши зарбасидан қайтган тўпни дарвозага жойлаганди, аммо ўша биринчи зарба ижрочиси офсайдда бўлган экан.

8. Зарбани Яхшибоев ижро этди, аммо тўп жонли девордан ўтмади ва ҳимоячилар тўпни ўз жарима майдончасидан узоқлаштиришди.

7. "Минск" футболчиси ўз жарима майдончаси чизиғи устида Жасур Яхшибоевни йиқитди ва ҳакам шу ондаёқ хуштагини чалди.

4. Учрашув стартида "Минск" анча фаол кўринди ва бир нечта ҳужумлар уюштиришга муваффақ бўлди.

1. Учрашув бошланди.

- Жасур Яхшибоев доимгидек асосий таркибда. Ўйин сайтимиз томонидан матнли трансляция қилинади.


"Шахтёр" - "Минск"

"Шахтёр": Чесновский, Балановоич, Бегунов, Хадаркевич, Антич, Сзоке, Кендиш (с), Силва, Архипов, Подстрелов, Яхшибоев.

Захира: Малащицкий, Белов, Бурко, Селява, Бодул, Диасамидзе, Сотников, Сачивко, Иванович, Кабананга.


"Минск": Пришивалко, Рижук, Жердев, Евдокимов (с), Шрамченко, Климович, Василиьев, Горбач, Чаговец, Тен, Сазончик.

Захира: Веремко, Леонов, Иванов, Зинович, Грибовский, Луцкий, Яроцкий, Зинович.

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика