RU

Последние новости

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун) Новости

Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)

Уругвайликнинг "Энфилд"даги муаммолари ҳақида гаплашамиз.

"Ливерпуль" ҳар қандай ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга қодир бўлган клублар қаторига кирмайди. Аммо, "қизиллар" вақти-вақти билан яхшигина катта трансферларни амалга ошириб туришади. Мерсисайдликлар тез-тез янги ўйинчилар билан адашмаган бўлишади, аммо бошқа инглиз клублари каби шошқалоқ қарор қабул қилиши ҳам мумкин. Ҳозирча ҳамма "Ливерпуль"нинг асосий юлдузи Муҳаммад Салоҳнинг келажагини муҳокама қилаётган экан, "қизиллар"да бошқа футболчи билан боғлиқ яна бир муҳим савол пайдо бўлди. Унинг шартномаси яна 4 йилга мўлжалланган бўлса ҳам, аслида барчаси оддий эмас.

Мерсисайдликларни 2022 йилнинг ёзида Садио Мане тарк этди. Катта ҳужумкор трио сенегаллик "Бавария"га ўтганидан сўнг барбод бўлди. "Ливерпуль" бундай ўйинчи кетганидан сўнг ҳужумини мустаҳкамлаши керак эди. "Қизиллар" Дарвин Нуньес танловида қолишди. "Бенфика"нинг ёш форварди Португалия чемпионатида 26та гол урган ҳолда жуда яхши мавсум ўтказганди. Табиийки, топ клублар бундай футболчига эътибор қаратишди. Аммо, барча ҳам "бургутлар" билан музокараларга киришишга шошишмади. Биринчидан, уларнинг ўз ўйинчиларини жуда юқори баҳолаши маълум. Иккинчидан, уругвайлик фақатгина битта яхши мавсум ўтказди.



Мерсисайдликлар таваккал қилишди. "Энфилд"да ёш ва энергияга тўла ҳужумчи билан шартнома имзолаш тўғри ғоя бўлади деб ҳисоблашди. У тўғридан-тўғри Маненинг ўринбосар эмасди, аммо янги ўйинчи келганидан бир йил ўтиб клубни тарк этган Роберто Фирминонинг ўрнини эгаллаши керак эди. "Ливерпуль" Нуньес учун 85 млн евро тўлаган ҳолда, уни клуб тарихидаги энг қиммат ўйинчига айлантирди. Албатта, "Бенфика"даги ёрқин мавсум ва "Энфилд"даги шов-шувли ўтишдан сўнг йигитчага катта эътибор қаратилди. Босим ҳам шундай эди. Улкан пуллар тўланадиган форварддан табиийки голлар кутишади.

Даврин АПЛдаги жуда яхши дебют қилди. У мавсумдаги илк ўйинидаёқ "Фулхэм"га қарши майдонда атиги 39 дақиқа ҳаракат қилиб, битта гол ва битта ассистга эришди. Аммо, у кейинги ўйинда қизил карточка олди ва учта баҳсни ўтказиб юборди. Майдонга қайтган Нуньес "Арсенал", "Вест Хэм", "Саутгемптон" ва "Ньюкасл"га қарши муҳим голларни урди, аммо буни мунтазам қилмади. АПЛдаги юқори бўлмаган самарадорлик у тўртта ўйинда кетма-кет гол урган Чемпионлар лигаси билан ёпилиб кетди. Умуман олганда, ҳужумчи бутун мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда 15та гол урди.

Аммо, АПЛдаги 9та гол – 85 млн евролик ўйинчи учун кам. Буни барча тушунди, шу сабаб Давринга кўпроқ босимлар ўтказилиши бошланди. Аммо, илк мавсум ўйинчини кўчиб келиши ва адаптацияни таъкидлаган ҳолда, уни қўллаб юбориш мумкин эди, эндиликда ундан иккинчи мавсумда катта ўзгаришни кутишди. Бу рўй бермади. Бошқа томондан, самарадорлик жиҳатдан. Даврин ҳақиқатдан ҳам биринчидан кўра иккинчи мавсумни яхшироқ ўтказмоқда. У АПЛдаги 11тўп киритди – бу ўтган йилгидан 2 карра кўпроқ. Аммо, бу кам, ҳатто дарвозага тез-тез зарба бериши ва мўлжалдан кўп адашишини ҳисобга олганда ҳам.



Нуньеснинг жорий мавсумдаги реализацияси 10%дан бироз ошиқроқни ташкил этади (11,11). Бу топ клуб форварди учун ақл бовар қилмас даражада, бундан ташқари мавсумнинг катта қисмида чемпионлик учун курашадиган жамоа учун кам. Ҳатто Хосеп Гвардиола айтганидек, айнан ёмон реализация "Ливерпуль"нинг ҳеч нарсага даъвогарлик қила олмаганининг асосий сабаби. Бунда фақат Дарвин айбдор эмас, аммо у жамоада энг кўп дарвоза томон зарба беради.У жорий мавсум АПЛда 106та зарба берди ва атиги 11таси дарвоза тўридан жой олди. Футболчи бир йил олдин 85та зарбадан 9та гол урган. Уругвайлик ўзининг "Бенфика"даги юлдузли мавсумида шунча зарба бериб, 26та тўп киритган.

Нуньес жорий мавсум АПЛда 27та эҳтимолий голли вазиятдан фойдалана олмади. Ундан кўп фақатгина "Манчестер Сити" форварди Эрлинг Холандда (32). Аммо, норвегиялик 27та тўп киритган ва лигадаги энг яхшиси ҳисобланади, унинг жамоаси эса чемпионга айланди. Икки ўйинчи ҳам АПЛга бир вақтда келган бўлса ҳам, Нуньеснинг ишлари анча ёмон, Холанд учун эса 25 миллион кам тўлашган. Уругвайлик икки мавсумда жами 191та зарба бериб, 20та тўп киритди. Барча турнирларда эса 281та зарбадан 33та гол. Нуньес шунингдек лигада ҳаммадан кўп офсайдга тушиб қолади, бу кўрсаткич жорий мавсумда 32та.

Аммо, барчаси фақатгина ёмон бўлиши мумкинмас. Ижобий тарафлари ҳам бўлиши керак. Улар бор. Дарвин яхши ассистент. У жорий мавсум АПЛда 8та ассист қайд этди. Бу ассист бўйича яхши кўрсаткич ва бу унинг бутун фаолиятидаги энг яхши иккинчи кўрсаткичдир. У 90 дақиқада ўртача 0,36 ассист бермоқда, ёмон эмас. Шунингдек, Нуньесда Салоҳ билан яхши боғлам юзага келган. У саккизта ассистидан бештасини мисрликка берган. Агар икки ўйинчи ҳам "Энфилд"да қолса, бу келажакда фойдали бўлиши мумкин. Мисрлик билан барчаси аниқ эмас, уругвайлик билан ҳам.



"Ливерпуль"нинг бир йўла бир неча собиқ ўйинчилари "қизиллар"ни Дарвин билан ҳамкорликни қилишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги ёки йўқлигини кўриб чиқишга чақиришди. Буни тушуниш мумкин. У 2 мавсумда ўзи учун тўланган пулнинг ярмини ҳам оқламади. Шу ўринда савол туғилади, мерсисайдликлар бундай ҳолатда ўйинчини яхши пулга сота олишадими? Эҳтимол Нуньесга яна бир имконият бериш керакдир. "Ливерпуль"нинг кейинги мураббийи ёшларни севадиган ва улар билан ишлашни биладиган Арне Слотдир. Эҳтимол бундан нимадир чиқар.

Давриннинг вазияти "Бенфика"даги битта ажойиб мавсумдан сўнг "Атлетико"га йўл ола билган, аммо аслида катта танқидлардан ташқари ҳеч нарса ўхшамаган бошқа йигитни эслатмоқда. Португалия лигасидаги битта яхши мавсум топ клубга ўтиш учун етарли бўлиши мумкин. Аммо, вақт кўрсатганидек, бу бундай клубда мустаҳкам қолиш учун ҳеч қандай кафолат йўқлигини кўрсатмоқда. Шу билан, Слотнинг келиши уругвайликни умидлантириши керак. Мутахассис "Фейеноорд"да деярли голларсиз бўлган форвард Сантьяго Хименес билан шартнома имзолади, у ҳозирда жамоанинг энг яхши тўпурари. Аммо, Дарвин барчасини ўз қўлига олиши керак. Вақт унга қарши ишламоқда.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика