Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"
		
		04 окт 20:23
        Новости	
	 
				 
				Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"
Ўйиндан сўнг "ФарДУ" бош мураббийи Шавкат Юсупов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Қўлга киритилган ғалаба билан "ФарДУ" клубимиз раҳбарияти ҳамда мухлисларни табриклайман. Бугун ирода кўрсатишгани учун футболчиларимизга ҳам раҳмат. 0:1 ҳисобида ортда бораётиб учта гол уриб вазиятни анча яхшилаб олдик. Кейинчалик яна тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, 3:2ни сақлаб қола олдик ва навбатдаги уч очкони қўлга киритдик.
- Бугун ёш футболчи Махаррам Абелфазов иккита гол уриб жамоа ғалабасига ҳисса қўшди. Шу ҳақда фикрингиз?
- Махаррам Абелфазовни трансфер ойнаси пайтида "Цементчи"дан олгандик. У тезда жамоамизга киришиб кетди ва ҳар ўйинда ёрдам бериб келяпти. Ҳаракатлари чакки эмас, ўз етакчилик қобилиятини намоён эта оляпти. Самандар Ўринбоев иккаласи яхши тандем ҳосил қилган. Қолган футболчилар ҳам бирдам бўлиб ҳаракат қилмоқда, йўқса бу ғалабалар бўлмасди.
- Кейинги режалар ҳақида?
- ФИФА кунлари сабаб қисқа таътил берамиз. Шундан кейин яна йиғилиб 18 октябрь куни бўладиган "Локомотив" билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Орада битта ўртоқлик учрашуви ўтказишни мақсад қилганмиз.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии