RU

Последние новости

11:50Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"  0 11:30Рустам Хожаев: "Осиё кубоги мезбонлиги Марказий Осиё футболи ривожи учун жуда катта туртки бўлади"  0 10:53«Ман Сити» тарбияланувчиси «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин  2 10:24Неймар 2013 йилда нима учун «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаганини тушунтириб берди  7 09:50Клаудио Раньери Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 09:21«Арсенал» Германия терма жамоаси аъзосини ёзда текинга қўлга киритиши мумкин  0 08:53Месси келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  12 08:25АПЛдаги мусулмон футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа тузилди  2 07:56ОКМКнинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:20Англия кубоги. Асенсионинг дубли «Астон Вилла»ни кейинги босқичга олиб чиқди, Рэшфорддан навбатдаги ассист  4 02:29Бундеслига. "Бавария" иродали ғалаба қайд этди  2 02:10Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" мағлуб бўлди  31 00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  34 23:50"Барселона" футболчиси "Палмейрас"га ўтди  4

Шавкат Саидов: "Локомотив"ни ғалаба ва чемпионлик билан табриклаймиз" Новости

Шавкат Саидов: "Локомотив"ни ғалаба ва чемпионлик билан табриклаймиз"

“Локомотив” – “Металлург” учрашувидан кейин биз “Металуург” ФК жамоа бошлиғи Шавкат Саидовнинг ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.

Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Аввало, “Локомотив”ни муддатидан олдин чемпионликка эришганлиги билан табриклайман. Бизга қарши ўйиндан бир кун муқаддам темирйўлчиларнинг чемпион бўлганлиги ҳақидаги хабар назаримда ўйиннинг шиддатли ўтишига бироз салбий таъсир кўрсатди. Мезбонларга қараганда ҳам бизнинг футболчиларимизда “курашиш иштиёқи” пасайганлиги сезилди. Янги чемпионга қарши 20 дақиқа жиддий рақобат кўрсатишга кучимиз етди. Кетма кет ўтказиб юборилган голлар эса ўйинчиларимизнинг ўз кучларига бўлган ишончларини сўндирди. “Локомотив” бу йил мавсумни жуда кўтаринки тарзда, чемпионга хос ва мос тарзда ўтказди. Жамоада тенг кучли иккита таркиб мавжуд. Заҳиранинг кучлилиги боис барча рақибларидан устун эканлиги сезилиб турди. Темирйўлчиларга энди халқаро майдонларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя этишларини тилаб қоламиз.

Биз учун эса мавсум ҳали якунлангани йўқ. Кейинги ўйинга, ўз уйимиздаги охирги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. Муваффақиятли ўтган мавсумни ишқибозларимиз қаршисида ғалаба билан якунлашни хоҳлаймиз, дейди Шавкат Саидов.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика