RU

Последние новости

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

Шавкат Саидов: "Дерби ҳар доимгидек қизиқарли ўтди" Новости

Шавкат Саидов: "Дерби ҳар доимгидек қизиқарли ўтди"

“Металлург” – “Олмалиқ” жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бошлиғининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Тошкент вилояти жамоалари дербиси ҳар қачонгидек бу сафар ҳам қизиқарли ва муросасиз курашлар остида ўтиб, мухлисларга манзур бўлди. Ғузордаги мағлубиятдан кейин футболчиларнинг жисмоний ҳамда руҳий ҳолатини тиклаш борасида мураббийларимиз жиддий бош қотиришди. Ўйинга тайёргарликдан кўнгил тўлганди. Бироқ учрашув бошидаёқ гол ўтказиб юбориб, таъқибчига айланиб қолишимизни кутмагандик. Футболчиларимиз тайм ўрталарига келганда ўз ўйинларини намойиш эта бошлашди. Биринчи таймда биз натижадан қониқдик. Иккинчи таймда эса ўйинимиздан.

Бугун ўзининг иккинчи ёшлигини бошидан кечираётган Зоҳид Абдуллаев ёшларга ўрнак бўлди, деб айта оламан. Бежизга миллий терма жамоамиз мураббийлари назарига тушмаганлигини исботлади ва жуда муҳим голларга муаллифлик қилди. Бу ўйинда очко бизга ҳам, олмалиқликларга ҳам жуда зарур эди. Бизга уйимизда деворларимиз – мухлисларимизнинг қўллаб қувватлаши ёрдам берди ва мақсадимизга эришдик, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика