RU

Последние новости

22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   0 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  5 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4

Шавкат Абдухўжаев: "Бош мураббийимиз йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилаяпмиз" Новости

Шавкат Абдухўжаев: "Бош мураббийимиз йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилаяпмиз"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало Қўқон аҳлини ғалаба билан табриклайман. Тўғри оғир ўйин бўлди. Ўтган ўйинда "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида ютиб туриб якунда 3:3 дуранг қайд этгандик. Балки шунинг ҳам таъсири бўлгандир. Хатолар кўп, хатоларни бартараф этиш бўйича ишлаймиз. Ўйлаган комбинацияларимиз тўлиқ амалга ошмади, бунга майдоннинг холати ҳам озроқ таъсирини кўрсатди. Яна бир бор Қўқон аҳлини ғалаба билан табриклайман.

- Ҳужумлар кўп, вазиятларни якунлашда муаммолар кўзга ташланаяпти. Гол ҳам стандарт вазиятдан киритилди. Бу борада қайсидир футболчиларга эътирозингиз борми?

- Тўғри, вазиятлардан фойдаланишда камчиликларимиз бор. Машғулотларда бу борада ишлаймиз. Йигитлар бугун борларини бериб охиригача ҳаракат қилишди, бизда ҳеч бир футболчига эътироз йўқ.

- Даврон Файзиевнинг айни дамда жамоа билан бирга эмаслиги сизга нисбатан босимни юзага келтирмайдими?

- Даврон Файзиевнинг оналари бетоб, шу боисдан ҳозир биз билан бирга эмас. Илоҳим, тезроқ соғайиб кетсинлар, узоқ умр тилаймиз. Бош мураббийимиз йўқлигини билинтирмасдан ишлашга ҳаракат қилаяпмиз. Биз бир жамоамиз, жамоавий ҳаракат қилнган холда қийинчиликларни енгиб ўтамиз.

- "Қўқон-1912" Суперлига йўлланмасини мақсад қилган. Бу йўлда қайси жамоаларни асосий рақобатчи сифатида кўраяпсиз?

- Барча футбол мухлислари яхши тушуниб туришибди, "Динамо" ва "Локомотив" Суперлига йўлланмаси учун асосий даъвогарлардан ҳисобланишади. Шунингдек, "Машъал"нинг таркиби ҳам ёмон эмас. Улар ҳам кейинги ўйинларда анчагина рақобат яратиб бера олишади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика