"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан
24 мая 01:16
Новости
"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан
"Бавария" "Милан" футболчиси Рафаэль Леауга қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълумотига кўра, Мюнхен клуби "Милан" вингери номзодини диққатлик билан кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, клуб спорт директори Макс Эберль футболчининг агенти Жорже Мендеш билан яхши муносабатда ва томонлар 25 ёшли португалияликнинг эҳтимолий трансфери устида суҳбатлар олиб боришган.
Агарда "Бавария" ушбу футболчининг трансфер ишини муваффақиятсиз якунласа, "Брайтон" футболчиси Каору Митомани нишонга олади.
Леау ушбу мавсум А Сериянинг 34 ўйинида қатнашиб, 8тадан гол ва ассист қайд этган бўлса, Митома АПЛнинг 35 ўйинида 10та гол ва 3 ассистни ҳисобига ёздириб қўйган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии