RU

Последние новости

23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  0 22:58А Серия. "Милан" - "Пиза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  8 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  50 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0

Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"

Суперлиганинг 11-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.


- Жуда ҳам чиройли ўйин гувоҳи бўлдик. Афсус яхши ўйнаб ҳам ютқазиш мумкин. Бунинг сабаблари бор, биринчи бўлимда футболчиларим яхши ўйин кўрсатишди. Лекин шунга қарамасдан 20 ва 22-дақиқаларда қарши ҳужумлар ўтказиб юбордик. Биз бунга тайёр эдик, ўйин олдидан футболчиларга "Насаф" таркибидаги футболчилар даражаси юқори эканлиги ва улар яхши ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумларга ўта олишини таъкидлагандик. Иккинчи бўлимда очиқ футболнинг гувоҳи бўлдик. Натижани тенглаштирдик, иккала жамоа ҳам ғалаба учун тушган эди. Иккинчи бўлимда кутилмаганда қўпол хато бўлиб қолди. Футбол шуниси билан қизиқ, бусиз иложи йўқ. Ўз айбимиз билан мағлуб бўлдик. "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман ва суперкубокда жамоага омад тилайман.

- Сиз яхши жамоа ташкил қилгансиз. ОКМК кубокда плей-офф босқичига чиқди, чемпионатда ҳам натижалар зўр. ОКМК иккала фронтда ҳам юқори мақсадларни кўзлайдими?

- Барчаси оддий. Ҳар доим айтганман, футбол мухлислар учун. Биз ҳар бир ўйин учун жиддий тайёрланяпмиз, мухлисбоп футбол намойиш қилиб, охиригача курашишни истаймиз. Мухлис футбол кўриш учун, роҳатланиш учун келади. Лекин футболда яхши ўйнаб ютқазиш ва ёмон ўйнаб ҳам ютиш мумкин. Бугунги ўйинга тушган мухлислар ҳар томонлама завқланишди, ўйин бобида ҳам, натижада ҳам.

- Бугун ростдан ҳам чиройли ўйин бўлди, мухлислар ҳам маза қилди. ОКМК бугун ўйинни яхши бошлади, бироқ ҳимояланишни бошлагандан кейин гол ўтказиб юборди. Бу Сизнинг тактик қарашингизми?

- Кўрпани тепага тортсангиз, пасти очилиб қолади. Ҳужумга чиққандан кейин ҳимояда бўшлиқ пайдо бўлади. "Насаф" эса бундан жуда унумли фойдаланди. 

- Азиз Холмуродовга ишонч билдиряпсиз. Шу футболчи ҳақида фикрларингизни билмоқчи эдик.

- У ўз устида ишлаши керак. Ҳар бир футболчига имкон берилади. У фақатгина ўз устида ишлаши керак, унда потенциал бор. Аллоҳ берган тезлиги бор, лекин айтишади-ку, ишлов берилмаса у тахта тахталигича қолиб кетади. Шу сабабли футболчи ҳар куни ўз устида ишлаши ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўриши керак.

- Рубен Санчес яхши футболчи. Уни нега захирадан майдонга туширяпсиз?

- Бу ерда регламент бор-да. Иложимиз бўлганида 20 футболчини ўйнатардик. У қишки йиғинларни жароҳати сабабли ўтказиб юборган. Нафақат Санчес, балки ва Клейди Даци ҳамда Азиз Холмуродов ҳам йиғинда қатнашмаган. Шу сабабли уларга вақт керак. Футболчининг икки ёки уч ҳафтани ўтказиб юборишининг ўзи фожеа. Улар эса 3 ойни майдондан ташқарида ўтказиб юборишди.

- ОКМК жамоаси супер камбэклар билан барчанинг эътиборида бўлиб турибди. Бугун камбэк қилишга нима етишмади? Иккинчи саволим: ўтган мавсумдаги каби голларда Ғиёсов-Холмуродов-Абдураззоқов учлиги иштирок этмоқда. Бу машғулотларда ишланган режами?

- Қора ишни қиладиган футболчилар ҳеч қачон кўринмайди. Ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрилади, машғулотлар ўтказилади. Гол урилгунча кимлардир катта меҳнат қилади. Ойбек Рустамов, Дилшод Аҳмадалиев, Ислом Тўхтахўжаевлар жуда катта меҳнат қиляпти, улар жамоага шароит яратиб беришади. Барча футболчилар бир-бирини яхши тушунади ва шу сабабли барча кичик паслар билан ўйнашга ҳаракат қилади. 

Камбэклар эса ўзидан-ўзи келмайди ва чўнтакка тушиб қолмайди. Ҳаммаси меҳнат, шижоат ва охиригача курашишга боғлиқ. Европада кўрамиз, мухлис кўнглига йўл топиш учун охиригача курашиш керак. Шунда улар футболчи ютқазган тақдирда ҳам охиригача ўтириб, олқишлаб қўяди. Масалан 2:0 ёки 3:0дан кейин футболчилар тўхтаб қолиши мумкин-ку, тўғрими? Лекин нима бўлишидан қатъи назар мухлислар учун ўйнаш керак. Шу сабабли бундай ғалабалар ўзидан-ўзи бўлиб қолмайди. Бунинг ортида катта меҳнат, машаққат, сабр бўлади.

- Бунгача бўлган матбуот анжуманларида энг кўп савол дарвозабонлар ҳақида берилган экан. Жамоада дарвозабон муаммоси борми?

- Ҳамма чизиқда муаммо бор. Дарвозабонга босим бўладиган пайтларни чеклаш керак. Албатта, айбни кимгадир ағдариш мумкин. 100 метр ичида фақатгина 16 метридагина у ўйинда бўлади. Қолган жойларда футболчилар ўйнашади. Бизда иккита дарвозабон бор, учинчиси йўқ. Гап бор-ку, ютса жамоа зўр, ютқазса мураббий айбдор. Бизда ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз. Бу эса адолатлироқ.

- Бугунги ўтказилган иккинчи голда дарвозабоннинг айби борми?

- Нисбатан ҳа.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика