RU

Последние новости

17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   2 17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  2 16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  16 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  3 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  3 15:34Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди  4 15:17Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ишдан кетишдан қўрқмайман, омадсизлик туфайли ютқаздик, терма жамоага коррупция аралашгани йўқ"  13 14:58Луис Энрике "Ливерпул"га имкониятни бой берганидан кейин: "Шу ўйинни такрорласак, кейинги босқичга чиқамиз"  14 14:37"Сўғдиёна" стадиони янги мавсумга шай!  4 14:15Расман: "Ал Ҳилол" асосий ўйинчинларидан бири бир ойга сафдан чиқди ва "Пахтакор"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  11 13:55Болаларга футбол керак, лекин... (ПФЛ қарорига муносабат)  6 13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  2 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  10 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  3 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0

Шамшод Сариков: "Канчельскис ва Узоқовнинг келишига Алишер Усмонов ҳамда Одил Аҳмедовнинг алоқаси йўқ" Новости

Шамшод Сариков: "Канчельскис ва Узоқовнинг келишига Алишер Усмонов ҳамда Одил Аҳмедовнинг алоқаси йўқ"

Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков Андрей Канчельскиснинг таништирув маросимидан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

- Андрей Канчельскиснинг “Навбаҳор”га келишида асли наманганлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг ҳам ҳиссаси борми?
Шамшод Сариков (Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти): - Бу барчани қизиқтираётган ва ўринли савол бўлди. Биз анчадан буён Алишер Усмонов билан музокара олиб боряпмиз. Таъкидлаганингиздек, у асли наманганлик ва ўз туғилиб-ўсган шаҳрини яхши кўради. Айни пайтда Алишер Бурханович билан ҳомийлик борасида музокара олиб боряпмиз. У ўз ватани - Ўзбекистонни жуда севади ва Алишер Усмонов буни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиеёв билан учрашуви чоғида ҳам эътироф этди. Албатта, Алишер Бурхановичнинг “Навбаҳор”га ҳомийлик ёрдами бериши ва клубимизга  эътибор қаратишидан умидвормиз. Лекин Андрей Канчельскиснинг “Навбаҳор” бош мураббийи лавозимини эгаллашида Алишер Усмоновнинг алоқаси йўқ.  


- “Навбаҳор”га Андрей Канчельскисни олиб келишдан олдин маҳаллий мутахассисларга ҳам таклиф билан чиқилдими?

- Албатта, биз 3 нафар маҳаллий кучли мутахассислар билан музокара олиб бордик. Уларнинг кимлигини ўзинглар ҳам англаган бўлсанглар керак. Номзодлар орасида Равшан Ҳайдаров ва яқиндагина Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қабул қилиб олган Миржалол Қосимовлар бор эди. Аммо биз жамоага айнан Европа футболи ҳавосини олиб кириш учун Андрей Канчельскисни таклиф этдик.  



- “Пахтакор” устози Шота Арвеладзе Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ майсасидан жорий мавсумдаги Наманганда ўтказилган баҳслардан кейинги матбуот анжуманида нолиганди. Майдон ҳолатини яхшилаш борасида қандайдир ишларни амалга ошириш режаси борми?

- Наманганда “Пахтакор”га қарши ўтган учрашувлардан сўнг сўнг пойтахтликлар устози Шота Арвеладзе майдон майсаси ҳақида салбий фикрлар билдирганди. Биринчи ўйиндан кейин майдон чимидан нолиган мутахассис, бир ярим ойдан сўнг яна Наманганга келиб, майдон ҳолати ҳақида яна гапирди. Ҳар қандай футбол мутахассиси ҳам бир ярим ой ичида майсани аъло даражада келтириш мумкин эмаслигини яхши билади. Яъни қисқа вақт оралиғида бу ишни қилиш жуда мушкул. Бунинг учун ҳеч бўлмаганда камида олти ой ёки бир йил вақт кетади. Бу ҳақда жуда кўп бора бош қотирдик. Бу масала бўйича ҳозирда айрим ташкилотлар билан музокара олиб бормоқдамиз. Тез кунларда Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳ майдони билан шуғулланган мутахассислар Наманганга етиб келишади. Айни дамда келгуси йилнинг июнь ойи охирига қадар ўйингоҳ чимини яхши ҳолатга келтиришни ўйлаб турибмиз. Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида фойдаланилган майдон чимларидан олиб келиш режалаштирилган. Ҳозирда Косонсойдаги стадион ҳолатини ҳам ўрганмоқдамиз ва иш режасини ишлаб чиққанмиз. Яқин кунларда бу масала ҳам ўз ечимини топади.

- Алишер Узоқовнинг жамоага таклиф этилишига Одил Аҳмедовнинг алоқаси борми?

- Йўқ. Алишер Узоқовнинг клубга пиар директор бўлишига Одил Аҳмедовнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Алишерни мен яхши биламан. У билан қадрдонмиз. Узоқовнинг жамоамизга фойдаси тегишига ишонаман.


Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика