RU

Последние новости

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  2 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  11 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Шамил Ярулин: "Таркибимизни иккинчи даврадан янада кучайтирамиз" Новости

Шамил Ярулин: "Таркибимизни иккинчи даврадан янада кучайтирамиз"

Бугун “Марказий” стадионда “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Самигулович билан клубнинг фаол мухлислари ўртасида ўзаро учрашув бўлиб ўтди. Учрашув дўстона ва самимий суҳбат тарзида ўтди.

-Аввало сизлар билан учрашиб турганимдан хурсандман. Бундай учрашувларни тез-тез бўлиб туришини шахсан тарафдориман. Чунки, биз нима иш қилаётган бўлсак, сизлар учун қилаяпмиз. Футбол бу-мухлислар учун ўйналади. Ўз-ўзидан маълум, ҳар бир мухлис ўз севган жамоаси тўғрисида доимо кўпроқ маълумотга эга бўлишни ҳоҳлайди. Қолаверса, бундай учрашувлар пайдо бўлган саволларга тўғри жавоб топишга имкон яратади.

Бу йилги ОЧЛдаги иштирокимиз яна бир марта шуни кўрсатдики, сафимизни янада кучайтирмасак, бу нуфузли мусобақада кўзлаган мақсадимизга эриша олмаймиз. Бизга клубимиз раҳбарияти иккинчи даврадан таркибимизни янада кучайтириш бўйича рухсат беришди. Бунга кўра, кейинги даврадан сафимизни камида икки нафар юқори маҳоратга эга янги легионер ўйинчилар билан кучайтириш имкони пайдо бўлди. Бу хабар албатта сиз мухлисларни хурсанд қилади деган, умиддаман.

Кейинги пайтда яна шундай саволлар кўпаймоқдаги, эмишки сафимизни Геворкян ва Бойдуллаевлар тарк этармиш. Бу мутлақо нотўғри. Ҳар иккала ўйинчи билан амалдаги шартномамиз бор. Бугина эмас, балки ушбу футболчилар ўз фаолиятларини ҳали сафимизда давом эттиришни мақсад қилишган.

Энди жароҳати туфайли сафимизда кўринмай қолган ўйинчилар ҳақида тўхталадиган бўлсам, Фаррух Сайфиев майдонга тушишга тайёр. Ўйлайманки, унинг иштирокидаги ўйинларни яқин кунлардан яна томоша қила бошлайсиз. Одилжон Ҳамробеков тўғрисида гапирадиган бўлсам, бу ерда унга қўйилган ҳамма ташхисларни электрон кўринишида Германияга жўнатдик, ҳозир улардан жавоб кутаяпмиз. Унга қўйилган ташхислар тасдиғини топса, ҳатто у жарроҳлик амалиётини ҳам ўтказиши мумкин. Топмаса (шуни жуда ҳоҳлардик) биз улардан профессионал спорт билан шуғуланишига ҳеч қандай монелик йўқлиги ҳақида, асосли хулоса кутаяпмиз. Ўзингизга маълум, бизда футболчиларга тиббий рухсатнома олишга жуда қаттиқ талаблар мавжуд. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Одилжондек ўзимизнинг тарбияланувчимизни ёлғиз ташлаб қўймаймиз, - дейди Шамил Самигулович.

Учрашув жуда қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди. Йиғилиш иштирокчилари ўзларини  қизиқтирган  барча саволларга қониқарли жавоб олишди.  

Мана шундай учрашувларни тез-тез ташкил этиш бўйича ўзаро келишиб олинди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика