RU

Последние новости

12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  1 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  2 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  9 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  15 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  2 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  1 00:17Шешко Каррингтонда  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34

Шакер Зуаги: “Бунёдкор”да фақат ғалаба ҳақида ўйлаш керак” Новости

Шакер Зуаги: “Бунёдкор”да фақат ғалаба ҳақида ўйлаш керак”

“Бунёдкор” билан шартнома имзолаган тунислик Шакер Зуаги янги жамоасидаги илк интервьюсини берди.
- “Бунёдкор”га ўтишингиз қандай амалга ошди?
- Йил бошида “Олмалиқ” билан бир йиллик келишувга эришгандим. Шартномам муддати якунланиб бораётган пайтда агентим “Бунёдкор”дан таклиф борлигини айтди. Бу қизиқишни яхшилаб ўрганиб чиқиб, “Бунёдкор” сафига ўтишга қарор қилдим. Ўзбекистонда фаолият бошлашимдан олдин таҳминан 5-6 ой жароҳат туфайли расмий учрашувларда иштирок эта олмагандим. Ўзимни яна қайта кўрсатиш учун имкон берган “Олмалиқ” клубига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бу клубда ўйнаб, ўзимга бўлган ишончимни яна қайтариб олдим.

- Эшитишимизча, “Бунёдкор”дан ташқари мамлакатимизнинг бошқа клублари ҳам Сизга таклиф билан чиққан. “Қалдирғочлар”га ўтишингизда яна қандай муҳим жиҳатлар роль ўйнади?
- “Бунёдкор”нинг ўтмиши қанчалик буюк бўлса, унинг келажаги ҳам шунчалик ишончли қўлларда эканлигига шубҳам йўқ. Жамоа таркибида асосан клуб тарбияланувчиларига ишонч билдирилаётганлиги менга жуда-жуда ёқди. Чунки футболчи клубга нисбатан қанчлик содиқ бўлса, жамоа шунчалик ҳамжиҳат ва кучли бўлади. “Бунёдкор” доимо ўз олдига юксак мақсадларни қўйиб келади. Ўйлайманки, “Бунёдкор” билан кўплаб совринларни қўлга киритаман.

- Мана бир неча кун мобайнида “Бунёдкор” машғулотларида иштирок этиб келяпсиз. Дастлабки таассуротларингиз қандай?
- Ўйлашимча, “Бунёдкор” футбол клубида яратилган шароитларга анча-мунча жамоалар ҳавас билан қарайди. Машғулот ўтказишимиз учун ҳамма қулайликлар қароргоҳимизда яратилган. Суъний ва табиий майдонлар қишнинг совуқ кунларида ҳам худди бирдек ям-яшил ҳолатда. Ҳозирги пайтда машғулотларимиз учун муҳим саналган тренажёр зали, ёпиқ майдон, ётоқхона ва бошқа керакли нарсаларнинг барчаси базамизда муҳайё этилган. Бош мураббий Сергей Лушан ранг-баранг ва жудаям қизиқарли машғулотлар олиб бормоқда. Таркибдаги футболчилар билан ҳам тез тил топишиб кетдим. Қисқа қилиб айтганда, “Бунёдкор”даги футболчилар фақат футбол ҳақида ва фақат ғалаба ҳақида ўйлашлари лозим!

- “Бунёдкор” учун янги мавсум февраль ойидаёқ бошланади. Бунгача жамоа тўлиқ тайёр бўлиб улгурадими?
- Бу жиҳатни мураббийлар штаби инобатга олган ва шунга қараб режа ишлаб чиқишган. Ўйлайманки, бу борада муаммо бўлмайди. Шахсан ўзим 17 февралгача тўлиқ тайёр бўламан.

- ОЧЛ-2015 “плей-офф” босқичидаги рақиб “Ал-Жазира” ҳақида қандай фикрдасиз?

- Кўпчилик рақибнинг кучли жамоа ва юлдузли таркибга эга эканлиги ҳақида гапиряпти. Шахсан мен “Ал-Жазира”га одатдагидек рақиб сифатида қараяпман. Чунки футболчи учун майдондаги рақиб барибир рақиб жамоа бўлиб қолавериши керак, деб ҳисоблайман. Аксинча, Вучинич ва Жусилей сингари юлдузларга қарши кечадиган баҳсда биз улардан кам эмаслигимизни исботлаб беришимиз керак.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?
- Ўзбекистондаги бир йиллик фаолиятим мобайнида жамоаларнинг ўйин услуби, шунингдек футболчиларнинг қандай маҳоратга эга эканлиги билан танишиб улгурдим. Бу эса юртингиз футболида ўзимни янада яхши ҳис қилишим учун кўмак беради, деб ўйлайман. Футболчи сифатида 2015 йилда ўзим ҳақида янада яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қиламан.

- “Бунёдкор”даги фаолиятингиз муваффақиятларга бой бўлишини тилаб қоламиз.

- Раҳмат.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика