Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди
08 авг 10:45
Новости
Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди
ПСЖдан кетиши кутилаётган Жанлуижи Доннарумма фаолиятини бошқа бир ТОП жамоада давом эттириши мумкин.
Дарвозабонга "Манчестер Сити", "Челси" ва "Бавария" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Ушбу жамоалар Жанлуижи Доннарумма орқали узоқ йил дарвозабон муаммосидан ҳал бўлишни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ аллақачон италиялик дарвозабоннинг ўрнига Люк Шевальени олиб келиши маълум бўлганди. Парижлар дарвозабон учун 40 миллион евро тўламоқда.
Маълумот учун, Жанлуижи Доннарумманинг ПСЖ билан тузган шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади. Дарвозабон ва жамоа янги шартнома бўйича келиша олмаганидан сўнг ПСЖ италияликни сотишга қарор қилганди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии