Модрич "Реал"га қайтиши мумкин
08 авг 11:53
Новости
Модрич "Реал"га қайтиши мумкин
"Милан"нинг 39 ёшли ярим ҳимоячиси Лука Модрич "Реал"га қайтиши мумкин, аммо янги амплуада – мураббий сифатида.
Бу ҳақда футболчининг "қироллик клуби" президенти Флорентино Перес билан сўнгги учрашувидан олинган ички маълумотларга таяниб, "Defensa Central" нашри хабар берди.
Манбага кўра, Модрич футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг футболда қолиш истагини билдирган. Хусусан, унинг нияти – ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўриш. Перес ўз навбатида бу ғояни қўллаб-қувватлади ва бутсаларини михга илганида Лукага "Реал" академиясидан иш жойи беришни ваъда қилди. Шунингдек, у Модрич Зинедин Зидан, Рауль ва Хаби Алонсо каби клуб афсоналари йўлидан бориши мумкинлигини қўшимча қилди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии