RU

Последние новости

23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  1 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  0 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  4 22:10ФИНАЛгача...  12 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  0 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  6 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  7 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  14 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  11 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0

"Шаҳрихончи", "Қумқўрғон-1977" ва "Зомин" Биринчилик кубогига қўйилмайди Новости

"Шаҳрихончи", "Қумқўрғон-1977" ва "Зомин" Биринчилик кубогига қўйилмайди

24 сентябрь куни Биринчи лиганинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтганди.

Регламент асосида навбат Биринчилик кубогига етиб келди. Ундан аввал эса Лига мусобақа иштирокчиларининг умумий иш фаолиятини ўрганиб чиқди. 

Афсуски, Биринчи лигада иштирок этаётган футбол жамоаларининг айримлари қонунчилик ҳужжатлари асосида фаолият юритишда сусткашликка йўл қўймоқда. Жумладан, "Шаҳрихончи", "Қумқўрғон-1977", "Зомин" каби жамоалар мавсум аввалида Лига томонидан қўйилган талабларнинг бирортасини бажармаган.

"Шаҳрихончи" футбол клубида бухгалтерия ҳисоби, ҳужжатлар умуман юритилмайди. Футболчилар билан меҳнат шартномалари шунчаки расмийлаштирилган, уларга иш ҳақи деярли тўланмайди. Клубда раҳбарият, ходимлар, мураббийлар учун шароит мавжуд эмас. Энг ачинарлиси, клуб директори номига тайинланган бўлиб, у Лига мутахассислари билан суҳбатда ўзининг клубга алоқадор шахс эмаслигини маълум қилган ва бирор масалада масъулиятни ўз зиммасига олмаган.

Сўнгги икки мавсум давомида Лига Шаҳрихон туманида катта футбол учрашувларини ташкил этиш учун ҳаракат қилди. Жамоа Иккинчи лига ғолиби сифатида Лига қатнашчилари сафига қўшилганди. Аммо туманда футбол на ҳокимлик ва на ҳомийлар томонидан қўллаб-қувватланди. Тумандаги стадионни яхшилаш бўйича берилган кафолат ва ваъдалар бажарилмади. Шундан келиб чиқиб, Лига "Шаҳрихончи" жамоасига фаолиятини Иккинчи лигада давом эттиришни тавсия қилади. Уни қатнашчилар сафидан чиқариш масаласи Лига Ижроия қўмитаси кун тартибига киритилади.

Шунингдек, мутахассисларимиз Қумқўрғонда бўлиб, "Қумқўрғон-1977" жамоаси фаолияти билан ҳам қайта танишиб чиқди. Клубда ҳужжатлар қисман юритилади, бироқ бухгалтерия ҳисоби белгиланган тартибда юритилмайди. Бунинг оқибатида клуб ҳисоб-рақамига келиб тушган ҳомийлик маблағлари айнан қандай мақсадларда ишлатилганини тасдиқловчи ҳужжатлар етарли эмас. Футболчиларга мавсум бошидан буён фақатгина бир марта иш ҳақи тўланган бўлиб, қолган даврлар учун тўловлар масаласи ҳал этилмаган. Шунинг учун жамоада раҳбарият ҳамда айрим футболчилар ўртасида зиддият юзага келган. Қўшимчасига, жамоа Биринчи лиганинг сўнгги 17-турига асоссиз ташриф буюрмади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, "Қумқўрғон-1977" жамоаси ҳам Биринчилик кубоги учрашувларига қўйилмайди.

"Зомин" жамоаси 2022 йилги мавсум якунида Лицензиялаш талабларини умуман бажармаганидан келиб чиқиб, ПРО-Лигадан Биринчи лигага туширилганди. Шунга қарамай, жамоа раҳбарияти ПРО-Лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун бир қатор ёлғон маълумотлар билан турли воситаларни ишга солиб кўрди. Ваҳоланки, "Зомин" клубининг бугунги аҳволи Биринчи лига талабларига ҳам жавоб бермайди. Унда ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби белгиланган тартибда юритилмайди. Клуб учун етарлича шароитлари мавжуд стадион ҳамда ўқув-машғулот базаси қуриб берилган бўлса-да, футбол клубида фаолият юритаётган биргина шахсдан бошқа раҳбарият органи фақат қоғоздагина мавжуд. Футболчиларга март ва апрель ойлари учун иш ҳақи қисман берилган, қолган ойларда уларга шартнома асосида иш ҳақи тўланганлиги юзасидан маълумот мавжуд эмас. Клуб деярли молиялаштирмаслигидан келиб чиқиб, унинг сафар ва бошқа ҳаражатлари нақд пул кўринишида қоплаб борилган. Бироқ бу маблағлар манбаси маълум эмас. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатадики, "Зомин" футбол клубининг Иккинчи лига жамоасидан мутлақо фарқи йўқ.

Лига, шунингдек, "Дўстлик Тошкент", "Пахтакор-79", "Янгиер", "Жиззах" каби клублар фаолиятида ҳам айрим камчиликларни қайд этди. Бироқ мазкур камчиликлар юқоридагилар каби эмаслигидан келиб чиқиб, мазкур жамоаларга мавсум якунига қадар имконият тақдим этилади. Декабрь ойига қадар бу камчиликлар бартараф этилмаса, мазкур жамоаларнинг Лига қатнашчилари сафида қолиши масаласи Ижроия қўмита кун тартибига киритилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика