RU

Последние новости

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  3 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  22 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Шаҳбоз Умаров жамоадошларида коронавирус аниқлангани боис "Энергетик-БГУ" – "Слуцк" ўйини қолдирилди Новости

Шаҳбоз Умаров жамоадошларида коронавирус аниқлангани боис "Энергетик-БГУ" – "Слуцк" ўйини қолдирилди

Беларусь чемпионатининг 23-туридан ўрин олган "Энергетик-БГУ" - "Слуцк" учрашуви мезбонлар футболчилари орасида коронавирус аниқлангани туфайли қолдирилди.

Коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари Беларусь У-21 ёшлар терма жамоаси йиғинида содир бўлган. Регламентга кўра, учрашувни қолдириш борасида қарор қабул қилинган.

Терма жамоа Португалияга Евро-2021 саралаш учрашувини ўтказиш учун учиб кетган эди. У ерда коронавирус учун тест топширган Беларусь ёшлар терма жамоасининг олти нафар ўйинчисида вирус аниқланган. Булар – "Энергетик-БГУ" дарвозабони Артём Макавчик, ҳимоячи Александр Свирепа, "Динамо" (Брест) посбони Павел Павлюченко, "Шахтёр" ҳимоячиси Илья Лукашевич, "Минск" ҳимоячиси Дмитрий Пришепа ва ярим ҳимоячи Роман Вегеря.

Маълумот учун, Португалияга 23 футболчи жўнаб кетган бўлиб, улардан 20 нафари Беларусь олий лигаси клубларида ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, “Энергетик-БГУ” - “Слуцк” ўйини эртага бўлиб ўтиши лозим эди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика