RU

Последние новости

14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  12 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  1 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   23 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  2 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  8 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  7 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  7

Шаҳбоз Эркинов: “ПФЛ туфайли "Бухоро" ўтган йилги пулларимни берди" Новости

Шаҳбоз Эркинов: “ПФЛ туфайли "Бухоро" ўтган йилги пулларимни берди"

Ҳозирга келиб бир қатор футболчилар шартнома шартларини бажармаган клублар билан зиддиятга бориши ҳолатлари учрамоқда.

Футболчиларнинг ўз пулларини ола олмаётгани ва шартнома шартларини бажармаётган клублар бунга бефарқ қараётгани ҳам ҳақиқат.

Профессионал Футбол Лигаси ҳозирга келиб, футболчилар ва клублар ўртасида бундай низоли ва зиддиятли вазиятлар учрамаслиги учун бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, клублар шартнома шартларини бажармай, футболчилар олдидаги қарзни узмай, янги мавсумга футболчиларни заявкадан ўтказа олмайди. Шунингдек, бундай ҳолат яна қайтарилмаслиги учун клубларга янги, барча бандлар кўрсатилиши шарт бўлган шартнома тақдим этилди. Бунга кўра, эндиликда футболчилар билан шартномада барчаси кўрсатилади, мукофот пуллари ва маошлар суммаси, уларнинг муддатлари кўрсатилади.

Ҳозирга келиб, Профессионал Футбол Лигаси шартнома шартларини бажармаётган клублар билан футболчилар ўртасидаги низоларни ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, “Бухоро” футбол клубида фаолият кўрсатган футболчилар шартнома шартларини бажармаган клуб юзасидан ПФЛга вазиятни ижобий ҳал қилиш учун мурожаат қилишган.



Футболчиларнинг мақоми ва клубдан клубга ўтиши бўйича Қўмита ушбу мурожаатни кўриб чиқиб, клубнинг футболчилар олдидаги қарздорлиги масаласида қарор қабул қилди. Унга кўра, шартнома шартларини муддатида бажармаган клуб қаттиқ огоҳлантирилди ва қарзлар тўлиқ ундириб берилди. Клуб сафида ўйнаган 8 нафар футболчи бугунга кунга келиб барча пулларини олишди. Жумладан, Шаҳбоз Эркинов клуб қарздорликни бартараф этганини ва маошларини олганини таъкидлади.

“Клуб олдинги мавсум учун маошларимни берди. Бунгача анча вақт клуб мендан ва бошқа футболчилар олдидаги қарздорликни бартараф қилмай, маошларни ва мукофот пулларини бермай келаётганди. Якунда шикоят қилишга мажбур бўлдик”, - дейди Эркинов.

“ПФЛ ушбу шикоятни кўриб чиқди ва якунда қарзлар бартараф этилди. Бунинг учун албатта, Профессионал Футбол Лигасига рахмат айтаман. Улар ўз вақтида мурожаатимизни кўриб чиқишди ва қарзлар якунда “Бухоро”дан олиб берилди. Ҳозирда, ПФЛда анча ислоҳотлар қилинди, бундан биз футболчилар ҳам, клублар ҳам, мухлислар ҳам ютади. Бундай шикоятлар ва аризалар келгусида қайтарилиши футболимиз имижи учун салбий ҳолат. Шунинг учун ҳам ПФЛ бу борада клублар раҳбарлари ва футболчилар билан суҳбатлашаяпти. Келгусида бундай низолар келиб чиқмаслиги муҳим”, - дейди футболчи.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика