"Севилья" "Барселона"да ўйнаётган собиқ футболчисини ортга қайтаришга уриниб кўради
04 июн 2020 15:17
Новости
"Севилья" "Барселона"да ўйнаётган собиқ футболчисини ортга қайтаришга уриниб кўради
"Севилья" "Барселона" футболчиси Иван Ракитичга қизиқмоқда.
Клуб мавсум якунланиши билан 32 ёшли ярим ҳимоячини "Камп Ноу"дан қайтариш ишларини бошлаб юборади. Футболчи 2014 йилнинг ёзида "Севилья"дан Каталония пойтахтига кўчиб ўтганди.
Олдинроқ, хорватиялик футболчининг ўзи ҳам "Севилья"га қайтишга тайёрлигини айтган эди.
Футболчининг "Барселона" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Комментарии