RU

Последние новости

18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  33 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  6 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  6 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  20

Сеул Ки: “Бунёдкор” – Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири Новости

Сеул Ки: “Бунёдкор” – Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири

"Ал-Жаиш” футболчилари аэропорт худудини тарк этишиб, автобусга жойлашишди ва маълум вақт ўз юкларини кутиб ўтиришди.
Фурсатдан фойдаланиб, қатарликларнинг осиёлик легионери Сеул Ки билан қисқача суҳбатлашдик.

- “Бунёдкор” жамоаси ҳақида нималар биласиз?
- Шуни биламанки, “Бунёдкор” Осиёда ўз ўрнига эга ва қитъанинг энг кучли жамоаларидан бири.

- “Қалдирғочлар”нинг футболчилари ҳақида ҳам маълумотга эгамисиз?
- Ном жиҳатдан аниқ кимнидир ажратиб ўта олмайман. Бироқ икки йил олдин “Ульсан Хёнде” таркибида “Бунёдкор”га қарши ўйнаганим эсимда. Ўшанда Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финали эди. “Бунёдкор”ни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритган эдик. Жамоа таркибида маҳоратли футболчилар бор.

- Бу йил Ўзбекистон вакили “Насаф” дарвозасига учта тўп киритдингиз. “Бунёдкор” билан баҳсда ҳам осон ўйин кутяпсизми?
- Бизда мавсум якунланиб бормоқда. “Насаф” билан ўйин арафасида “Ал-Жаиш” жуда кучли тайёргарликка эга эди. Ўзбекистонликлар эса ҳали расмий ўйин ўтказишмаганди. Шу боисдан ҳам рақибни осонлик билан енгдик. Аммо гуруҳ босқичида бундай енгил ўйинлар бўлмаслиги аниқ. Қолаверса, биз сафарда, кимсан – “Бунёдкор” билан ўйнаймиз. Айнан шу жиҳат бизга қийинчилик туғдиради.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика