Сетьеннинг сафари тез қаридими? "Барса" аъзолари ундан норози
04 мар 2020 21:54
Новости
Сетьеннинг сафари тез қаридими? "Барса" аъзолари ундан норози
61 ёшли мутахассиснинг Каталониядаги саргузаштлари муддатидан олдинроқ якунланиши мумкин.
“Барселона”даги кўплаб футболчилари жамоага келганига атиги 2 ой бўлган Кике Сетьенга бўлган ишончни йўқотишди, дея хабар бермоқда “Catalunya Radio”.
Манбага кўра, каталонияликларнинг бир қатор аъзолари янги мураббийлар штаби “Барса” каби катта жамоани бошқаришга лойиқ эмас деб ҳисоблайди.
Қайд этилишича, “Валенсия”га учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубият ҳамда “Эл Класико”даги (0:2) омадсизликдан кейин Сетьен ҳамда ўйинчилар ўртасидаги низо кучайган.
Аввалроқ, “Барселона” мураббийлик лавозимини Голландия терма жамоаси устози Роналд Куманга таклиф этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Комментарии