Сетьен мураббийлик қайтиш арафасида
03 дек 2020 02:32
Новости
Сетьен мураббийлик қайтиш арафасида
"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Кике Сетьен фаолиятини Мексикада давом эттириши мумкин.
ESPN хабарига кўра, 62 ёшли испаниялик мутахассиснинг хизматларига "Монтеррей" клуби қизиқиш билдирмоқда. Клуб мутасаддилари аллақачон мураббий билан боғланишган.
Сетьен ўтган мавсум охирида "Барселона"дан истеъфога чиқарилганидан бери ишсиз. "Монтеррей" жамоаси эса яқинда бош мураббий Антонио Муҳаммадни лавозимидан озод қилган эди.
"Монтеррей" Мексика чемпионатининг жорий йилги мавсумида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Комментарии