Серхио Регилон нега "Тоттенхэм"га ўтишга қарор қилганини айтди
23 окт 2020 16:30
Новости
Серхио Регилон нега "Тоттенхэм"га ўтишга қарор қилганини айтди
Испаниялик футболчининг сўзларига кўра, у Жозе Моуринью билан ишлашни хоҳлаган.
"У жаҳон даражасидаги мураббий. Бу менинг ўтишимга жиддий таъсир кўрсатди. Менда кенг танлов имконияти бор эди, аммо "Тоттенхэм"нинг қизиқиши ҳақида эшитганиимда, ҳаммаси оддий ўтди.
Мен келганимда, клуб мени илиқ кутиб олди. Инфраструктура, жамоадошларим, қолган барчаси. Стадион шунчаки ажойиб. Ҳозирча менга ҳаммаси жуда ёқмоқда.
Мен ҳозир ким бўлсам "Реал"да шундай бўлдим, мен ушбу клубда ўсдим. У сиз ҳеч ким бўлардим. Клубдан кетиш осон бўлмади, аммо мен тўғри қарор қабул қилдим деб ўйлайман. Оиладан кетиш қийин бўлди, аммо Премьер-лига мен учун дунёдаги энг зўр чемпионат. Мен бу ерда бўлишдан бахтлиман. Энди "Тоттенхэм"га совринлар ютишда ёрдам бермоқчиман", - дейди Регилон.
Комментарии