RU

Последние новости

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   3 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  6 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  10 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  22 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди Новости

Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди

Ҳамюртимиз нуфузли маслаҳат гуруҳи аъзосига айланди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори, икки карра Осиёнинг энг яхши футболчиси Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг (IFAB) футбол бўйича маслаҳат гуруҳи (Football Advisory Panel – FAP) аъзолигига қабул қилинди.

IFAB бу - футбол қоидаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш учун масъул ташкилот бўлиб, унинг Футбол бўйича маслаҳат гуруҳига ФИФА ва барча конфедерациялардан вакиллар тайинланган. 

ФИФА футболни ривожлантириш раҳбари Арсен Венгер, собиқ футболчилар нигериялик Сандей Олисе, аргентиналик Эстебан Камбиассо, француз Юрий Жоркаеф ва португалиялик Лиуш Фигу каби юлдузлардан иборат бу кенгашда энди Ўзбекистон номидан Сервер Жепаров ҳам иштирок этади. 

Осиё Футбол Конфедерацияси учун ажратилган икки ўриннинг бирига Ғарбий Осиё вакили сифатида айнан Сервер Жеппаров таклиф қилинган бўлса, Шарқий Осиё вакили сифатида Япония Футбол Уюшмаси Президенти, Япония терма жамоаси собиқ футболчиси ва сардори Тсунеясу Миямото танлаб олинган.

IFAB'нинг маслаҳат гуруҳи футбол қоидаларини ўзгартириш, баҳолаш ва таклифлар ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнайди. Кейинги икки йил давомида Сервер Жепаров футболни янада адолатлироқ ва томошабоп қилиш мақсадида олиб бориладиган баҳс-мунозараларда иштирок этади.

FAP аъзолари ўз конфедерацияларининг ва бутун дунё футбол жамиятининг манфаатларини ҳимоя қилиши керак. Улар профессионал футболни яқиндан билиши, замонавий тенденцияларни тушуниши ва комиссия ишида фаол қатнашишлари зарур.

Сервер Жепаровнинг FAP таркибига қабул қилиниши унинг футбол олдидаги хизматлари тан олингани ва Ўзбекистоннинг халқаро футбол майдонидаги ўрни яна-да мустаҳкамланаётганини англатади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика