RU

Последние новости

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  19 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  16 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Сервер Жепаров: "Ўтган сафар мундиалга йўлланма олишга жуда яқин келгандик" Новости

Сервер Жепаров: "Ўтган сафар мундиалга йўлланма олишга жуда яқин келгандик"

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров бу сафарги мундиалга "чипта" олишимизга ишонмоқда.


"Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаганимиздан хурсандмиз. Қилган меҳнатларимиз зое кетмади. Баҳрайнга қарши ўйинда ҳам ғалаба лойиқ эдик деб ўйлайман. Гарчи учрашув биз учун қийин кечган бўлсада, ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Ушбу босқичдаги олдимизга қўйилган вазифани уддаладик ва табиийки жамоанинг кайфияти юқори даражада. Ўз уйимиздаги ўйинларда ёрқин футбол кўрсата олмаяпмиз? Менимча, бу рақиб жамоаларининг ҳимоядан ўйнаётганидан бўлса керак. Шу боисдан ҳам биз уларни ҳимоя қўрғонини ёриб ўтишда кўпроқ муаммоларга дуч келдик. Ҳар бир жамоа ўз майдонида ғалабани кўзлайди ва асосий эътиборини ҳужумга қаратади. Шу туфайли сафардаги учрашувларда эркинроқ ва самарали ўйнаймиз. Мундиал чиптаси? Нега энди йўқ? Албатта ЖЧга йўлланма олиш учун бор кучимизни сарф этамиз. Ўтган сафарги уринишда бунга жуда яқин келгандик. Бизга ўшанда фақатгина омад етишмаганди. Бу сафар олдимизда турган вазифани уддалаймиз деб ўйлайман. Орзуимизга етишиш учун қаттиқ курашамиз", - деди Сервер Жепаров.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика